Россия буғдойининг экспорт нархлари тушиб кетди

Россия буғдойининг экспорт нархлари тушиб кетди
Россия буғдойининг бир тонна нархи жума куни 222 долларга тушиб кетди. 12,5 фоизи оқсил бўлган буғдойнинг бир ҳафта олдинги қиймати 232 долларни ташкил этган эди.
Таҳлилчилар маълумотига кўра, жорий йилнинг май-июн ойларида Россия Федерацияси қарийб 3 миллион тонна дон экспорт қилади.РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги якшанба куни мамлакатнинг иккинчи чоракда донли маҳсулотлари экспорти учун квота тўлиқ танланганини маълум қилган эди. Россия квота бўйича эълон қилинган барча товарлар экспорт қилинганидан кейингина чет элга eтказиб беришни тўхтатади.

Маркетинг мавсуми бошидан то 23 апрелгача Россия 34,1 миллион тонна донли маҳсулотларни экспорт қилишга улгурган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кам дегани. Хусусан, буғдой экспорти 29,2 миллион тонна (ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кам), арпа 2,66 миллион тонна (35 фоизга кам), маккажўхори 2,21 миллион тонна (2 фоизга кўпроқ)ни ташкил қилган.

Россия буғдой нархи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чет эл банкларининг ўзбекистон бозорига кириб келиши оддий одамларга нима беради?

Аввалроқ Қозоғистон “Halyk Bank”ининг Ўзбекистонда очилиши кутилаётган шўъбаси Tenge Bank номи билан фаолият кўрсатиши ҳақида хабар берган эдик. Хўш, чет эл банкларининг ...

Туркманистон ҳукумати нархлар ўсиши фонида иқтисодий муваффақиятлар борасида ҳисобот берди

Туркманистон ҳукумати янгидан янги иқтисодий муваффақиятлар борасида баёнот берди. 4 май куни ҳукумат мажлисида берилган ҳисоботга қараганда, йил бошидан бери ЯИМнинг ўсиши ...

Учтепа туманида ўз отасини уриб ўлдирди

2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари ...