EPSILON DC: Потенциал захиралари қарийб 10 млрд. куб.м газга тенг бўлган Айзават янги газ конденсат кони очилди

Фото: EPSILON

Жорий йилнинг 28 апрел куни Айзават-8 қидирув қудуғида бурғулаш ишларидан сўнг, 2955 м чуқурликнинг очиқ стволида кунлик ҳажми 1 млн. куб.м га тенг бўлган газ оқими олинди. Қудуқдан чиқаётган газнинг аниқлаштирилган дебит ҳажми у янги газ қувурига улангандан кейин маълум бўлади.

Барча ишлар санитар-эпидемиология талабларига ҳамда экология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Американинг Oilfield Tools Nevada LLC, USA компанияси билан ҳамкорликда Култак-Қамаши инвестиция блокида жойлашган Айзават-8 қудуғида «Уралмаш 3Д» бурғулаш ускунасини унга замонавий бутловчи қисмлар ва автоматлаштирилган бошқарув тизими ўрнатилиши ҳисобига модернизациялаш ишлари амалга оширилди. Татбиқ этилган мазкур инновация максимал бурғулаш тезлигини 10 дан 22 м/соатгача, яъни икки баробарга оширишга ҳамда ишларни белгиланган муддатдан 25 кун илгари якунлашга имкон берди.

Шунингдек, айни пайтда мазкур инвестиция блокида жойлашган янги истиқболли тузилма ҳисобланмиш Шимолий Бишкентдаги 1-сонли қидирув қудуғида ҳам бурғулаш ишлари якунланмоқда.

Қазиб олинаётган углеводородларнинг ҳаммаси мамлакат ички бозорига берилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди

8 апрель куни 10:30 да Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz" Сурхондарё вилояти ИИБ шаҳар ички ишлар бўлимига асосланиб ёзмоқда. Фавқулодда ...

Салим ашуров президент администрациясида оав бўйича шўъба мудири бўлди

Шоир Салим Ашуров Президент администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда “Турон24” ...

Кореяда ишлашни истайдиганларга синов кунини банд қилиш муддати маълум қилинди

Комплекс тест маркази Кореяда меҳнат фаолияти юритиш учун марказ сайтида синов куни ва вақтини банд қилиш муддатини эълон қилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари ...