Германияда коронавирус юқтирганлар сони расман тасдиқланганидан 10 марта кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилди

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича,, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 166 мингдан ортиқ бўлиб, 6 993та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: AP

Германияда коронавирусга чалинганлар сони расман эълон қилинаётганидан 10 марта кўпроқ бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Guardian Бонн университети тадқиқотчиларига таяниб.

Университет олимлари мамлакатда энг юқори даражадаги ўлим кўрсаткичи қайд этилган Гангельт шаҳридаги вазиятни ўрганди. Тасодифан танлаб олинган 919 кишини текширган экспертларнинг маълумотларига кўра, Гангельтнинг 15 фоизга яқин аҳолиси коронавирусга чалинган.

Агарда бу кўрсаткич бутун Германия аҳолисига татбиқ этиладиган бўлса, у ҳолда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1,8 миллионга яқин бўлади.

“Кўринишидан соғлом бўлган ҳар қандай киши ўзи билмаган ҳолда вирус ташувчиси бўлиши мумкин. Буни инобатга олиш зарур”, – деди Бонн университети қошидаги гигиена ва жамоат соғлиғини сақлаш институти раҳбари Мартин Экснер.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича,, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 166 мингдан ортиқ бўлиб, 6 993та ўлим ҳолати қайд этилган.

Шу билан бирга, мамлакатда кескин карантин чоралари аста-секин юмшатилмоқда. Майдони 800 квадрат метргача бўлган дўконлар, автомобиль ва велосипед салонлари, китоб дўконлари очилди. 4 майдан мактаблар ва сартарошхоналар очилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда полиция тузиш пайти келдими?

Каттақўрғонда милиция ходими томонидан таҳқирланган аёл ҳодисаси ортидан Ўзбекистонда миллий полиция ташкил этиш зарурияти ҳақида гапирилмоқда. Маҳаллий матбуот хабарига ...

Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида 19 аскар ҳалок бўлди

Аввалроқ ҳаракатнинг Қатардаги расмий офиси вакили Муҳаммад Суҳайл ШаҳинтТолиблар ҳибсдаги тарафдорлари АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишув шартлари бўйича озод этилмагунича ...

Ҳаммасига халқ айбдор-ми?

СВЕТ ЎЧИБ ҚОЛСА — халқ айбдор, чунки ортиқча лампочкаларни ўчириб қўймаганлиги учун чекка ҳудудларга электр энергияси етиб бормаяпти экан (шуни ўйлаб топиш учун олий маълумот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400