Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиётини бошлади

Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда.

Фото: ТАСС

2020 йил 2 май куни Ўзбекистонда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминланиш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Барки Точик» компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.

Билдирилишича, ёзги вегетация, яъни қишлоқ хўжалигидаги суғориш мавсумида Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборида тўпланган сувларни сарфлаш жараёнида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти мавжуд бўлиб, бу мамлакат сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ободонлаштириш учун ажратилган 800 млрд сўм қани? депутат ўқитувчиларни тозалаш ишларини қилишдан бош тортишга чақирди

Депутатлар чекка қишлоқларда симёғоч ўрнатади, шифокорлар кўчада райҳон экади, ўқитувчилар йўл четини оқлайди. Қани ер юзининг қайси мамлакатида тартиб шундай? Фақат бизда. ...

Янгабой бабаджанов тўрткўл тумани ҳокими бўлди

20 ноябрь куни Халқ депутатлари Тўрткўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгабой Бабаджанов Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тўркўл тумани ...

“мулкдор”да бугуннинг хабарлари (аудио) 27.11.2017

https://www.youtube.com/watch?v=PkgEgxjxslY


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400