Италия: коронавирусга қарши вакцина яратилгани эълон қилинди

Daily Mail нашри ёзишига кўра, олимлар вакцинани сичқонларда синаб кўришган. Уларга дастлаб вакцина киритилган, сўнгра антитаналарга таҳлил олинган. Дастлабки натижаларнинг кўрсатишича, сичқонларда коронавируснинг тарқалишини тўхтата олувчи антитаналар ишлаб чиқилган. Антитаналар коронавирусга нафақат сичқонлар, балки инсонлар ҳужайраларига бирикишга имкон бермайди.Вакцинани яратиш билан шуғулланаётган компания раҳбарининг айтишича, вакцинани катта кўламда одамларда синаш ишлари кузга режалаштирилган. Унинг қўшимча қилишича, италиялик олимлар коронавирусни вакцина билан бартараф этиш мумкинлигини дунёда биринчи бўлиб кўрсата олдилар.

5 май куни германиклик ва нидерландиялик олимлар коронавирусни енга олувчи тажрибавий моноклон антитанани олишгани маълум қилинганди.  

4 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида коронавирусга қарши курашдаги муваффақият керакли дори воситаларининг қанчалик тез яратилишига эмас, балки уларнинг бутун дунё бўйлаб қанчалик тенг тақсимланишига боғлиқлиги айтилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боғча пули яна ошди

Кейинги бир йил ичида мактабгача таълим муассасаларига тегишли камчиликлар кўп бора тилга олинди. Республикамиздаги бир неча боғчаларнинг аянчли аҳволи, жумладан, 2017 йилда ...

Ақш конгрессменлари ўзбекистон ҳукуматини адолатга чақирмоқда

Конгресс аъзоси сифатида инсон ҳуқуқлари тарғиботини устувор вазифа сифатида кўрган Том Лантос номига қўйилган махсус комиссия Ўзбекистон аҳлига Андижон фожиасининг 10 ...

Россияда автоҳалокат оқибатида ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишди

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган бирламчи маълумотга асосасн 2018 йилнинг 11 сентябрь куни соат 07:15 да (Москва вақти билан) Орловск вилояти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400