Давлатлар Хитойдан берган қарзларидан кечишни сўрай бошлади

Охирги 10 йилликнинг энг йирик давлат қарзлари авантюраси – Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида кредит олган давлатлар Пекиндан қарзларини кечишни сўраб мурожаат қилишни бошлаган.

Financial Times хитойлик амалдорлар ва банкирлардан иқтибос келтириб, бундай сўровлар тобора кўпайиб бораётганини эътироф этган. Хитой Эксимбанки билан бир қаторда “Бир макон, бир йўл” лойиҳаларига 100 миллиардлаб доллар кредит ажратган “сиёсий банк” – Хитой тараққиёт банки вакилининг айтишича, Хитой қарзларидан кечишини кутмаслик керак, фақат баъзи ҳолларда фоизлардан кечилиши ва кредитни қоплаш миқдори камайтирилиши мумкин.

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида 2013 йилдан буён 461 миллиард доллардан ортиқ кредит ажратилиши эълон қилинган (айнан қанчаси ажратилгани маълум эмас, лекин кам қисми дея баҳоланади) – бу дунёдаги энг йирик “тараққиёт дастури” ҳисобланади.

Ташаббусга расман қўшилган 138 давлатнинг аксарияти ривожланаётган давлатлар бўлиб, улардан кўплари дунёдаги энг паст кредит рейтингига эга мамлакатлардир (суратда – энг кўп қарз олган давлатлар ва уларнинг риск даражаси).  Иқтисодий инқироз даврида бундай давлатларнинг кредитни тўлаш қобилияти янада ортга кетади.

Хитой шу пайтгача қарзини тўлай олмаган давлатлардан қатор стратегик объектлар – масалан Африка давлатларидаги аэропортлар, денгиз портлари, конларни олиб қўйиш орқали қарзларни ёпишга келишган эди. Ҳозир эса кучли халқаро босим билан кўп миқдорда фоизлардан ва оз миқдорда қарзларнинг ўзидан ҳам кечиши мумкин.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 туркманистон: янги президентни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди 

Туркманистоннинг Болқон вилоятида янги президент Сердар Бердимуҳамедовни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди. Ғолибларга «катта совринлар» ваъда қилинмоқда. Маҳаллий ...

Грегуар манжа:ўзбек адвокатлари «индамас» адвокатлар

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги адвокати Грегуар Манжа 5 апрель куни Twitter саҳифасида ўзбекистонлик адвокатлар ишига муносабатини билдирди, деб ёзмоқда Дарё. – 2016 йил ...

Францияда «сариқ нимчалиллар» макроннинг қароргоҳига киришга уриниб кўрди

Намойишчилар Франция президенти Эммануэль Макроннинг ёзги қароргоҳига киришга уриниб кўрди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» нашри хабар берди. Фото: «Газета.ru» ...