Саакашвили Украинада ислоҳотлар бўйича ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинланди

Владимир Зеленский Михаил Саакашвилига 2019 йилда Украина фуқаролигини қайтарганди.

Фото: Zuma /ТАСС

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина президенти ҳузуридаги миллий ислоҳотлар кенгаши таркибига кирувчи ислоҳотлар бўйича ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг тегишли фармони эълон қилинди.

Internet Invest Group холдинги, Imena.ua ва Mirohost интернет компаниялари президенти Александр Ольшанский Саакашвилининг ўринбосари этиб тайинланди.

22 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилига бош вазирнинг ислоҳотлар бўйича ўринбосари лавозимини таклиф қилгани маълум бўлди.

Ушбу хабардан сўнг Грузия бош вазири Георгий Гахария агар Михаил Саакашвили Украина бош вазири ўринбосари этиб тайинланадиган бўлса, Киевдаги элчи чақириб олинишини билдирди.

Владимир Зеленский Саакашвилига 2019 йилда Украина фуқаролигини қайтарганди. Унинг фуқаролиги 2017 йилда собиқ президент Петро Порошенко томонидан бекор қилинган.

Сайловолди дастурида ҳам Зеленскийдан Саакашвили борасида фикрларини сўрашганди ва у Грузия собиқ президентини Европада демократияни таъминлаш учун курашган, коррупцияга қарши курашда тажрибаси бор, деб мақтаганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«бирдамлик» давлатни парокандага айлантириш тарафдори эмас!

2018 йил 8 май куни мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг «Ислоҳотларимизнинг ...

Кӯчада текширув, метрода текширув…

Ҳозирги кунда шаҳарда, кўча транспортида юриш кўп ҳолларда бироз қийинчиликлар келтитиб чиқаради. (more…)

Қирғиз-тожик чегарасида ҳодиса юз берди

Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари икки мамлакат чегарасида 20 июль куни юз берган ҳодиса, юзага келган можаро томонларнинг учрашуви ва музокаралар туфайли зудлик ...