Бутун дунёни низолар, очлик ва қашшоқлик кутиб турибди, агар…

Камбағал давлатларга коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам кўрсатилмаса, бутун дунёни низолар, очлик ва қашшоқлик кутиб турибди. Бу ҳақда халқаро ҳамжамиятга огоҳлантириш билан чиққан БМТ экспертлари салбий оқибатларнинг олдини олиш учун 6,7 миллиард доллар кераклигини маълум қилди.БМТ Исроилни огоҳлантирди: “Аннексия тинчлик умидини йўққа чиқаради”

Экспертларнинг айтишича, камбағал давлатларнинг аксарида пандемиянинг энг кучли даври бир неча ойдан кейинга тўғри келиши кутилмоқда. Бироқ ҳозирданоқ миллионлаб одам ишсиз ва тирикчилик манбаисиз қолган.    

Коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалди, касалланганлар сони аллақачон 3 миллиондан ошди ва вафот этаётган беморлар сони ҳам ортмоқда. “Гуманитар ташкилотлар коронавирус пандемияси келтириб чиқариши мумкин бўлган кенг кўламли очлик, янги эпидемиялар ва қуролли низоларнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, лекин бу уринишлар молиявий қўлловни тақозо қилади”, – дейилади БМТ янгиликларида.

БМТ махсус режа ишлаб чиққан бўлиб, у пандемия даврида энг қашшоқ мамлакатларни қўллаб-қувватлашни кўзда тутади. БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Локок агар чоралар кўрилмаса, пандемиянинг оқибатлари узоқ йиллар сақланиб қолишини ва бутун дунёни қамраб олишини таъкидлади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абилгазиев: туфлаш бўйича жарима миқдорини кўриб чиқиш зарур

Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев жамоатчиликда қизиқ баҳс мунозаралар бўлаётган янги қоида бўйича ўз фикрини билдирди. Ёш авлодни тарбиялаш, уларга намунали ...

Тиланчиликнинг янги тури

Қушбеги даҳасида жойлашган «Қадрият» газетасидан қайтар эканман, жума куни ва жума намози вақти бўлганлиги боис, йўл четлари ва йўлаклар турли русумдаги енгил машиналар билан ...

Шароф рашидовда 40 ёшли фуқаро ов қуроли билан бир неча кишига ўқ узди

20 октябрь куни соат тунги 12да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд қилиш содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ...