Расул Кушербаевни бой берамизми?

Мазкур постни ёза туриб, бир воқеа эсимга тушиб кетди. 2011 йил ўша пайтдаги МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими собиқ бошлиғи, полковник Нодир Тўрақулов мени қамаш учун маҳаллий журналист Саидвафо Бобоевни ҳибсга олиб, уни 2 ой қийнаган, менга қарши кўрсатмалар олган.

Гўё, бу шахсдан мен доимий равишда пора олиб турганман ва Нодир мени ҳибсга олиш учун Тошкентга одамларини ҳам юборганди. Аммо тақдир экан, иши тескари кетиб, ўзи умрбод қамоққа кириб кетди.

Шу кунларда жамиятимиз адвокати Умид Давлатов Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тергови кетаётган бир неча тадбиркорларни ҳимоя қилмоқда. Мулкни талон-тарож қилиш айби билан 3 ойдан бери ушлаб турилган тадбиркорларга тайинли айблов ҳам қўйиша олмаяпти.

Уларнинг айтишича, 2017 йилда тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш чоғида Ўзбекистон Олий Мажлисининг депутати Расул Кушербаев ҳуқуқий кўмак берган. Энди тадбиркорлар мазкур “шағал бизнеси асли Кушербаевники” эканини айтишса бўлди, ҳаммаси жойида бўлармиш.

Яна бир гап, бундан 6-7 йил муқаддам Расул Кушербаев марҳум отасига ажратилган ер участкасини экилган тераклари билан бирга маҳаллий фуқаролардан бирига эҳтиёж туфайли сотган. Энди депутатнинг ерини сотиб олган фуқарони сиқувга олишмоқда. Юқоридаги каби у ҳам мазкур ишга “фириб” аралашганини тан олса, ҳаммаси жойида бўларкан.

Хуллас, бу одамлар билан гаплашсангиз, Кушербаевнинг осмонига тўпланаётган қора булутларни шундоққина ўзингиз кўрасиз.

Биз оми одамлар эса шу кунларда Расул Кушербаевни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) рутбасида кўриш орзусида эдик. Президент унинг кифтига қоққанида энди халқ вакили узоқ-узоқларга парвоз қилади, халқ дардини ҳукумат олдига олиб чиқаверади, деган умидларда эдик.

Исо Масиҳ ёшидаги бу йигитни ҳаётда кўрмаганман, мулоқотда ҳам бўлмаганман. Унинг чиқишларини, қонунчиликка шарҳларини кузатиб ҳурматим ошган. Автомобиллар фарасини ёқиб юриш “ислоҳот”ини синдирганидан тортиб, “снос”лар эпидемиясига қарши курашини биламан, холос.

Парламент сайловларидаги дебатларда унинг шижоати, прагматик фикрлашидан кўнглим тўлган. Ижтимоий тармоқларда уни одамлар қаҳрамонга чиқаришаётганини кўриб ҳавасим келган. Афсус, энди эса воқеалар ривожи мен қўрқаётган ўзандан кетса, унинг бошига тушадиган ташвишлардан чўчияпман.

Президент миллат истиқболи, юрт тамаддуни учун мамлакатга “олтин бош”лар керак, дея хорижда юрган билағон ёшларимизни Ватанга чорламоқда. Биз эса бундай бошларни кесишга ҳаракат қилиб ётибмиз. Истеъдодли журналист Анора Содиқованинг қаламини синдирдик, депутат Кушербаевнинг йўлларига мина қўйяпмиз.
Биз ўз фойдасини билмайдиган қанчалик нодон кишилармиз…

Абдураҳмон Ташанов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир кадрда: дилором исҳақова дўстлар даврасида туғилган кунини нишонлади

23 июнь куни Шоира ва «Бирдамлик Халқ Демократик» ҳаракати аъзоси, ҳуқуқ фаоли Дилором опа Исҳақованинг туғилган куни муносабати билан «Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати» ва ...

Сиёсий тил тараққиёти ҳақида

Тил мавзуси бир кўтарилиши, бир муддатдан сўнг унга бўлган қизиқиш яна сўниб қолишига кўп марта гувоҳ бўлганмиз. Бу сафар тил ҳақиқатан долзарблик касб этди шекилли, ...

 тожикистон президенти эмомали раҳмон амалдаги банк тизимини қаттиқ танқид остига олди.

Президент Эмомали Раҳмон 22 декабр куни Тожикистон парламентига йўллаган йиллик мурожаати пайтида амалдаги банк тизимини мамлакат иқтисодий тараққиётидаги асосий тормоз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400