АҚШ вице-президенти ўзини Трампдан изоляциялашга қарор қилди

АҚШ вице-президенти Майкл Пенс қўл остидаги ходимлардан бири коронавирусга чалингани маълум бўлгач, президент Дональд Трамп билан учрашмай туришга қарор қилди.

Фото: AP Photo/Robert F. Bukaty

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинани маълум қилди.

“Вице-президент бир неча кун Трампга яқинлашмай туришга қарор қилди. Бунинг унинг шахсий қарори”, деб айтган Макинани.

9 май куни Трамп Пенснинг матбуот котиби Кэти Миллер коронавирусга чалинганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Миллернинг 7 майда топширган тести манфий, бироқ 8 майдагиси мусбат чиққан.

АҚШ президентининг айтишича, у Миллер билан бевосита алоқада бўлмаган, бироқ Миллер Пенс билан, вице-президент эса ўз навбатида президент билан мулоқот қилган.

Кейинроқ Пенснинг расмий вакили Девин О’Мэлли вице-президент матбуот котибида коронавирус аниқлангандан кейин карантинга кетмаганини маълум қилган.

“Вице-президент Оқ уй тиббий хизмати тавсияларига амал қилмоқда ва карантинга кетмаган”, деб айтган О’Мэлли ва Пенс Оқ уйдаги тадбирларда шахсан иштирок этмоқчилигини қўшимча қилган.

 

https://kun.uz/news/2020/05/13/aqsh-vitse-prezidenti-ozini-trampdan-izolyatsiyalashga-qaror-qildi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш компанияси коронавирусдан вакцина яратишда муваффақиятга эришганини маълум қилди

Америкалик олимлар коронавирусдан вакцина яратишда муваффақиятга эришганларини маълум қилишди. Уларнинг таъкидлашича, вакцинани яратиш учун қўлланувчи восита синовининг ...

Олий суд 8 мамлакат фуқароларини ақшга кириш тақиқини маъқуллади

Душанба, 4 декабрь куни, АҚШ Олий суди президент Трампнинг иммиграцияни бутунлай тақиқлаш ва 8та мамлакат, шундан олтитаси мусулмон давлатлари, фуқароларини АҚШга киришини ...

Энг юқори маош берувчи мамлакатлар топ-10 лиги

https://www.youtube.com/watch?v=44hRuIPSfYM&feature=youtu.be