Президент прописка ислоҳотига доир қонунни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев прописка тизими ислоҳотига доир қонунни имзолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун президент томонидан имзоланди.

Бу ҳақда 13 май куни «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди. Қонун Сенатнинг 11 май кунги ялпи мажлисида маъқулланган эди.

Қонунда у расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгиланган.

Ҳужжат билан «прописка» сўзи муомаладан чиқарилмоқда. Унинг ўрнига «рўйхатга олиш» атамаси киритилди.

Фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти берилди.

Эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда прописка йўқотишига доир қоидалар бекор қилинди.

Шунингдек, янги оилалар никоҳдан ўтган куннинг ўзида яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга ўтиш ҳуқуқига эга бўлди.

Давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз 5 йил ва ундан ортиқ бўлган давр мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг маълумотномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига доимий рўйхатга туриш имконияти берилди.

Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар ҳамда давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари белгиланган тартибда доимий прописка қилингандан сўнг, улар бошқа ишга ўтиши ёки лавозимдан озод этилиши яшаш жойи бўйича доимий рўйхатдан чиқарилишга олиб келишига оид қоида чиқариб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни прописка тизими ислоҳотига доир президент фармони ҳам имзоланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек блогери пости остидаги шарҳларни ўчиришга мажбур бўлади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда ...

Избоскандаги бу поезд йўлини ҳар куни юзлаб одамлар кесиб ўтади, кесиб ўтишга мажбур

2018 йил 18 июль куни эрталаб Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи «Пойтуғ» – «Андижон 2» темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Ф. ...

Толибон афғонистон байроғини ўз байроғи билан алмаштирди

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати мамлакатнинг давлат тузумларига аввалги Афғонистоннинг уч рангли байроғи ўрнига ҳаракатнинг оқ байроғидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400