Air Canada 60 фоизгача ходимини ишдан бўшатади

Канаданинг йирик Air Canada авиакомпанияси 60 фоизгача  ходимини ишдан бўшатишга қарор қилганини эълон қилди.

Фото: EPA/Vostock-photo

Air Canada рейслари сони 95 фоизга камайган, компаниянинг 225та  самолёти бекор турибди.

Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 38 минг нафар ходимдан 19 мингдан 22,8 минггачаси ишдан бўшатилиши мумкин. Уларнинг барчасига бу ҳақда электрон почта орқали маълум қилинган.

Раҳбарият умумий изоляция сабабли ходимларни оммавий ишдан бўшатиш қарорига келган. Air Canada рейслари сони 95 фоизга камайган, компаниянинг 225та  самолёти бекор турибди.

Ишдан бўшатишлар 7 июндан бошланади.

Аввалроқ Британиянинг Virgin Atlantic авиакомпанияси инқироз сабабли 3150 нафар ишчисини ёки ходимларининг 30 фоизини ишдан бўшатиши ҳақида эълон қилганди. 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жч-2022 саралаши. ўзбекистон яманга жавобсиз 5та гол урди

Тошкентда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон — Яман ўйини якунланди. Вадим Абрамов қайтган ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг ...

Олтин-валюта захиралари 25,29 млрд долларгача камайди

Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари бир ой давомида 425 млн долларга камайиб, 25,29 млрд долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми бир ...

Ватандан бездириш эмас, ватанни севдириш керак!

Қишлоқларимизда яна яшаш учун кураш бошланди. Қор ёғса, ичимизга ёғаётгандек бўлади, шаҳардаги уйнинг «комфорти» ҳам татимайди: зим-зиё, совуқ қишлоқларда қийналаётган қанча ...