АҚШ компанияси коронавирусдан вакцина яратишда муваффақиятга эришганини маълум қилди

Америкалик олимлар коронавирусдан вакцина яратишда муваффақиятга эришганларини маълум қилишди. Уларнинг таъкидлашича, вакцинани яратиш учун қўлланувчи восита синовининг 1-босқичи муваффақиятли ўтган.

Фото: AFP/Getty Images

Гап АҚШнинг Moderna, Inc. биотехнологик компаниясининг mRNA-1273 воситаси ҳақида бормоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

“Moderna коронавирусдан вакцина яратишга мўлжалланган mRNA-1273 тажрибавий восита синовларининг 1-босқичида ижобий оралиқ клиник натижалар олинганини эълон қилди”, дейилган хабарда.

Синовлар АҚШнинг аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти раҳнамолигида ўтган.

Тадқиқот турли ёшдаги одамларнинг бир неча гуруҳида ўтказилган. Уларга воситанинг 25, 100 ва 250 микрограммлик дозалари киритилган. Бунда ҳосил бўладиган иммунитетнинг ҳимоялаш даражаси воситанинг дозасига боғлиқлиги аниқланган.

Воситани биринчи қабул қилган иштирокчилар организмида 43-кунда коронавирусдан соғайиб кетганлар организмида бўлган миқдорда вирусга антитаналар ҳосил бўлгани аниқланган.

“mRNA-1273 ўзини хавфсиз ва яхши ўзлаштириладиган восита сифатида кўрсатди”, деб қўшимча қилинган компанияда.

Таъкидланишича, воситанинг ягона иккиламчи таъсири бир аёлда аниқланган. Унда восита киритилган жой атрофида қизариш кузатилган, бироқ у ҳеч қандай тиббий аралашувсиз тезда йўқолиб кетган.

MANBA

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшнинг анқарадаги элчихонаси ўққа тутилди

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси ўққа тутилди. Бу ҳақда 20 августда CNN Türk телеканали маълум қилди. Фото:REUTERS АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси Маълумотларга кўра, воқеа 20 ...

“тож  маҳал” — меҳр-муҳаббат мўъжизаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ва Бобурийлар сулоласи атамаси аҳолиси сонининг кўплиги жиҳатидан дунёда ўзига хос ўрин тутадиган Ҳиндистон мамлакати ва ҳинд халқи тарихида зарҳал ...

Билл клинтоннинг ноутбуки 60,6 минг долларга сотилди

    Билл Клинтон ўзи президент бўлган вақтда ишлатган компьютер 2014 йил 17 апрель куни онлайн-аукционда сотилди, харидорнинг исми ошкор этилмаяпти. Agence ...