Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

Нидерландиялик мутахассислар Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишини ўрганиб тезкор ҳисобот тайёрладилар. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳисобот Deltares таҳлил маркази мутахассислари томонидан сунъий йўлдош маълумотлари асосида тайёрланган ва унда асосан табиий сабаблар ҳисобга олинган.

“Сув ўпирилиш катта миқдордаги ёғингарчиликдан тўғон хаддан ташқари тўлиши, шамол тўлқини ёки қувурлар ичидаги эрозия натижасида содир бўлиши мумкин”, – дейилади маълумотда.

Муаллифлар тўғон ўпирилиши бўйича ҳисобот дастлабки эканлигини, ўпирилишнинг асосий жараёнлари ва сабабларини тушуниш тошқинни чуқур ва батафсил баҳолашни талаб қилишини таъкидладилар.

Мутахассислар сув ресурсларини мақбул бошқариш зарурлигини инобатга олиб, барча табиий (гидрометеорологик, геоморфологик) ҳодиса ва ҳодисаларни, шунингдек техноген тадбирларни ва сув инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини бошқариш тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича ҳаракатлар жуда муҳим деб ҳисоблайдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“тоштурма” бузиб ташланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган собиқ ҳибсхона бузиб ташланди. Бу ҳақда бинонинг бузилган ҳолати акс этган ...

Бмт қорақалпоғистондаги хунрезликни мустақил тергов қилишга чақирди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистондаги норозилик намойишлари чоғида камида 18 киши ҳалок бўлганини мустақил тергов қилишга чақирди. ...