“Apple”га қарши реклама ҳужуми ва Стив Жобснинг ўлими

 

apple samsung  Стив Жобснинг ўлими Корея компанияси учун янада агрессив реклама кампаниясини бошлаш учун сабаб бўлган.  Samsungнинг ўз рақобатдошига «ҳужум» уюштириш нияти бўлмаган. Чунки бу вазифани Google амалга оширишига умид қилган. Бироқ Стив Жобс вафот этгач, Samsung Apple билан «ёқалашиш»га жазм қилган. Samsung’нинг АҚШдаги савдо-сотиқ бўйича вице-президенти Майк Пеннингтон ушбу вазиятни “iPhone”га ҳужум қилиш учун энг яхши имконият» деб баҳолаганди.

Корея компаниясидагиларнинг фикрича, Стив Жобснинг компаниядан кетиши унинг обрўсига путур етказган ва унинг келажагини шубҳа остига қўйган. Айнан шу ғоя «Навбатдаги зўр нарса аллақачон шу ерда» реклама компаниясига асос бўлиб хизмат қилган. Унда корейс компанияси Apple ишқибозлари устидан очиқчасига кулган.

Эслатиб ўтамиз: 2012 йилда Жанубий Корея компанияси Apple патентларини бузганликда айбланиб, 1,05 миллиард доллар жаримага тортилган эди. Кейинчалик жарима миқдори икки бараварга қисқартирилди.

2013 йил июнида эса Халқаро савдо қўмитаси АҚШ ҳудудида эски моделдаги iPhone смартфонлари ва iPad планшетлари сотувини тақиқлади. Тақиқ ўша вақтда Америка бозорида сотилмаётган эски қурилмаларга нисбатан жорий этилган эди. Бироқ, 3 август куни Оқ уй ушбу тақиққа вето қўйган ва ушбу хатти-ҳаракатини қўмита қарори рақобат шароитларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан изоҳлаганди.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...

Ўзбекистондаги бизнесни тартибга солувчи муҳит ёмон деб топилди

Иллюстратив фото WGI (Бутунжаҳон бошқарув индекатори) индексига кўра, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда бизнесни тартибга солувчи муҳит салбий зонада сақланиб қолди. ...

Ўзбекистон билан савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат

2019 йилнинг январь-июнь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 793, 5 млн. долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар ...