АҚШ пандемиядан дунёга етказилган зарарни 9 трлн долларга баҳолади

Пандемияга қарши курашда Хитойнинг ҳиссаси дунё тўлаган нархга нисбатан жуда камдир, дея маълум қилди Помпео. АҚШ коронавирусга қарши кураш учун 10 миллиард доллар ажратди, Хитойнинг ҳиссаси бор-йўғи 2 миллиард долларни ташкил этди, дея қайд этди давлат котиби.

Фото: Nicholas Kamm/Agence France-Presse

Коронавирус тарқалишига қарши кураш учун Хитой 9 триллион доллардан кўпроқ маблағ ажратиши керак, дея маълум қилди АҚШ давлат котиби Майкл Помпео. Унинг нутқи Fox News телеканали томонидан трансляция қилинди.

«Пандемияга қарши курашда Хитойнинг ҳиссаси у туфайли бутун дунё тўлаган нархга нисбатан жуда кам. Ушбу бало 90 минг америкаликни ҳаётдан олиб кетди, март ойидан бери 36 миллион америкалик ишсиз қолди. Дунё бўйлаб 300 минг киши вафот этди. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича 9 триллион долларгача зарар етказилган бўлиши мумкин», – деди Помпео.

Унинг таъкидлашича, АҚШ дунёда коронавирусга қарши кураш учун, шу жумладан вакцина ва гуманитар ёрдамни ривожлантиришга 10 миллиард доллар ажратди. Шу билан бирга, Хитойнинг ҳиссаси атиги 2 миллиард долларни ташкил этди.

АҚШ Хитойни коронавирус тўғрисида маълумотларни яширганликда айбламоқда. Вашингтон, агар Пекин пандемияга сабаб бўлган воқеалар ҳақида тўлиқ маълумот бермаса, Хитойга санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилди.

Помпеонинг таъкидлашича, коронавирус Уҳандаги лабораторияда пайдо бўлган, бу, унинг сўзларига кўра, жуда катта ҳажмдаги далиллар билан исботланган. Ўз навбатида, АҚШ Хавфсизлик вазирлиги Хитойни нафақат касаллик қанчалик кенг тарқалганини яширганликда, балки унинг жиддийлиги борасидаги маълумотларни сир тутганликда ҳам айблади. Шу тариқа, AP маълумотларига кўра, COVID-19 билан боғлиқ вазият хавфини камайтирган ҳолда, Хитой ҳимоя ниқоблари, костюмлар ва дори-дармонлар импортини оширди ҳамда мамлакатдан уларнинг олиб чиқилишини камайтирди.

Хитой АҚШнинг коронавирус сунъий равишда яратилгани ва касаллик тўғрисидаги маълумотлар яширилгани ҳақидаги айбловларини рад этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Вашингтоннинг баёнотини спекулятив ва исботланмаган деб атади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой иқтисодиёти савдо урушидан жабр кўра бошлади

Август ойида Хитойда бизнес фаоллик индекси (PMI) пасайган, деб ёзмоқда Caixin бизнес нашри. Кўрсаткич 0,2 пунктга, 50,6 даражага тушиб кетди. Бу 2017 йил июнь ойидан бери ...

Машҳурлар ҳаётидан 12 қизиқ маълумот

    Наполеон айлурофобия — мушуклардан қўрқиш дардига дучор бўлган. Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари ҳам ўзи билан бирга кетган — ёнида ўтирган аёл ...

Россиялик бизнесменлар путин ёрдамчисининг хати туфайли бир кунда 3 млрд доллар йўқотди

Фото:epravda.com.ua 11 нафар энг бадавлат россиялик бизнесменларнинг бойлиги 10 август куни бир кун ичида 3 миллиард доллардан зиёдга камайди, деб ёзади Meduza Bloomberg ...