Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 22.05.2020 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 310-сон қарор қабул қилинди.

Фото: KUN.UZ

Ҳужжат Президентнинг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда белгиланишича, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари босқичма-босқич оширилади, деб ёзмоқда Norma.

Сув хўжалиги вазирлигига 2020 йил 15 июнгача сувни етказиб бериш бўйича харажатларни инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан таклифларни “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини шакллантириш учун Молия вазирлигига тақдим этиш топширилди.

Ҳужжат билан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни онлайн режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади. Ушбу мақсадлар учун Давлат бюджети маблағлари ажратилади, хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлашлари керак. Шунингдек улар сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритиш ва сувдан фойдаланишни тартибга солиш учун жавобгар бўладилар.

Тижорат банкларига сув истеъмолчиларига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш учун кредитлар ажратиш тавсия этилди.

Ҳужжат 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

 kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Конституция кунида ўзбекистон президенти шавкат миромонович мирзиёевнинг фаолияти ҳақидаги хаёллар…

Мен қуйида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сизу бизнинг орзуимиздаги президент эмаслигига, Миромоновичда сўз ва иш бирлиги мужассам эмаслигига қуйида ўзим билган ...

Уйчи тумани ҳокими муҳаммадаюбхўжа апақов мактаб ходимларини пахтага боришга мажбурламоқчи бўлган

Уйчи тумани ҳокими туман халқ таълими бўлими мудиридан мактаблардан бир нафардан мавсумий ишчиларни Тошкент вилоятига пахта теримига юборишни талаб қилган. Бу ҳақда «Turon24” ...

Гулнора каримова тарафдори бўлган санъаткорлар норасмий тақиққа тушди

Zo’rTV хусусий телеканали 12 июлдан бошлаб хонанда Жаҳонгир Позилжоновни “Xontaxta” ва “Bojalar community” кўрсатувлари, қизиқчи Ҳалима Иброҳимовани эса “Sitro shou” ...