Сталин буйруғи билан ўлдирилган Шарқий Туркистон Республикасининг раҳбарлари  

Сталин буйруғи билан ўлдирилган Шарқий Туркистон Республикасининг раҳбарлари  

1949-йилнинг 21 сентябрь куни Мао Цзе Дун ҳозирги Хитой Халқ Республикасини тузганини эълон қилган. Бироқ 10 кун ўтиб, 1 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси ташкил топган. Аввалига бу мамлакатнинг номи Хитой Республикаси бўлиб бу мамлакат ўта заиф эди. ХХРси ташкил қилинмасидан аввал уйғурларнинг мамлакати Шарқий Туркистон 5 йил мустақил мамлакат қаторида умр сурган. Унинг пойтахти Ғулжа шаҳри бўлиб, биринчи президенти қирғизистонлик ўзбек Алихон Тўра Соғуний бўлган. Уни Совет маҳсус хизмати Тошкентга маҳфий равишда ўғирлаб келади ва уни уй қамоғига ҳукм қилади. Уйғурларнинг иккинчи ва сўнги президенти Ахмаджон Қосимий бўлган. Бу киши Кулжалик уйғурлардан бўлиб, Олмота, Тошкент ва Москвада таҳсил олган. Қосимий ҳам президентликда узоқ ўтирмади. ХХРси эълон қилинганидан сўнг у бошқараётган мамлакат 19 кун яшади. Қосимийни эса Сталин буйруғи билан 25 кун аввал қатл қилишган эди.

 

1949 йилнинг 24 августида Аҳмаджон Қосимий, Абдукарим Аббос, Исҳоқ Муниев, Далилхон Сугурбаев, Луо Жи ва Шарқий Туркистон Республикасининг яна бошқа расмий вакиллари, барчаси бўлиб 11 киши Қозоқ ССР-нинг маркази Олмота шаҳридан самолетга миниб, Пекин сари йўл олади. Уларни Хитой Халқ Республиксини эълон қилиш учун Халқ вакилларининг мажлисида иштирок этишга Мао Цзе Дун таклиф қилган бўлади.

 

Аммо самолёт йўналиши ўзгариб, Москвага қўнади. 3-сентабрь куни Совет Иттифоқи Хитой ҳукуматига самолёт Байкал кўли яқинида қулагани ва бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар юборади.

 

1991-йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин собиқ КГБ раҳбарлари 1949-йил август ойи охирида Сталин буйруғи билан Шарқий Туркистон Республикаси раҳбарлари ўлдирилганини эълон қилди.

 

Аҳмаджон Қосимий ўлимидан аввал “Шинжон шартли равишда Уйғуристонга айланиши шарт, буни фақат уйғурларгина эмас, балким Шарқий Туркистонда истиқомат қилувчи барча фуқаролар хоҳлайди” деган. Мана 72 йилдирки уйғурлар Хитой мустамлакаси бўлиб келмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...

Қирғизистонда “пичоқланиб” ўзбекистонда вафот этган йигитнинг “қотили” қўлга олинди

Шу йили 15 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида Наманган вилояти Норин туманида яшаган Х.М. орқа курак қисмига жароҳат етказилган ҳолда Избоскан тумани ...

Россиялик денгизчилар ​9,5 тонна кокаин билан ҳибсга олинди

Кабо-Верде суди кемаси бортидан 9,5 тонна кокаин топилган 11 нафар россиялик денгизчини ҳибсга олди. Россиянинг Кабо-Вердедаги элчихонасининг хабар қилишича, тергов вақтида ...