Туркияда озиқ-овқат нархи кескин ошди

Туркияда озиқ-овқат нархи кескин ошди

Туркияда инфляция деярли 20 йилдан буён энг юқори даражага етди. Мамлакат Статистика институтининг 3 январдаги маълумотларига кўра, декабрь ойида истеъмол нархлари ўтган йилга нисбатан 36,1 фоизга ошган. Таҳлилчилар бу кўрсаткич 27% бўлишини кутишган эди.

 

Бундай юқори инфляция 2002-йил сентабрида, Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг партияси ҳокимиятга келишидан икки ой олдин содир бўлган.

 

Эрдўғон ва Консерватив АК партия 2001 йилги молиявий инқироздан кейин Туркияда муваффақиятга эришган эди. Бироқ, сўнгги молиявий тартибсизликлар иқтисодий ютуқларга соя солиб қўйди.

 

Инфляция озиқ-овқат, транспорт, электр энергияси ва бошқа асосий эҳтиёжлар нархини оширди.

Туркия раҳбари Марказий банкдан нархлар ошишига қарамай, фоиз ставкаларини камайтиришни талаб қилди. Ўтган йили миллий валюта турк лираси 44 фоизга қадрсизланган эди.

 

Ҳозирги иқтисодий вазият марказий осиёлик муҳожирларга ҳам таъсир қилди.

 

Бундан ташқари инфляция ҳам сиёсий масалага айланди. Хабарларга кўра, мухолифат етакчилари 2023-йилги сайловлар арафасида ундан қурол сифатида фойдаланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий обуна ҳисобидангина тирик бўлиб турган нашрларнинг яшашга ҳаққи борми?

Мажбурий обуна ҳақидаги ўтган сафарги мақоланинг сўнгида унинг давомини ёзиш ваъда қилинган эди. Тан олишим керак, мазкур мақолам босма матбуот нашрларида ишловчи айрим ...

Аудио: ўзбекистон ва тожикистон алоқалари илий бошлаган бир пайтда қозоғистон билан қирғизистонга нима бўляпти?

Самарқанд тумани ҳокими шуҳрат жамолов ишдан олинди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бир қатор объектлар, янги лойиҳалар билан танишган давлат раҳбари куннинг иккинчи ярмида ...