Олмаота аэропорти намойишчилар қўлига ўтди, дейди гувоҳлар. Orda.kz хабарига кўра, аэропорт ходимлари эвакуация қилинган.
Аввалроқ аэропорт ҳарбийлар томонидан қуршаб олингани хабар қилинганди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирда аэропортда 45 нафар намойишчи бор. Ходимлар аеропортни тарк этишди. Йўловчилар ҳам йўқ эди. Улар эртароқ эвакуация қилинди”, — деди аэропорт матбуот хизмати.