Қирғизистон ва Тожикистон аъзо бўлган КХШТ Қозоғистонга қўшин юборади

Қирғизистон ва Тожикистон аъзо бўлган КХШТ Қозоғистонга қўшин юборади

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Қозоғистонга қўшин юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири, КХШТ кенгашининг амалдаги раиси Никол Пашинян маълум қилди. Унга кўра, вазиятни барқарорлаштириш учун қўшинлар маълум муддатга жойлаштирилади.

«Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг мурожаати муносабати билан ҳамда Қозоғистон Республикасининг миллий хавфсизлиги ва суверенитетига, хусусан, ташқи аралашув натижасида юзага келган таҳдидни ҳисобга олиб, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши, Коллектив хавфсизлик шартномасининг 4-моддасига мувофиқ, ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида КХШТ кучларини чекланган муддатга Қозоғистон Республикасига юборишга қарор қилди», — деди КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши раиси, Арманистон бош вазири Никол Пашинян.

5 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистондаги тартибсизликларга сабабчи бўлган террорчи тўдалар «моҳиятан халқаро бўлиб, улар хорижда жиддий тайёргарликдан ўтгани, уларнинг Қозоғистонга ҳужумини эса тажовузкорлик ҳаракати сифатида кўриш мумкин ва керак»лигини айтганди.

КХШТнинг расмий ҳужжатларига кўра, «агар иштирокчи давлатлардан бири тажовузга (хавфсизлик, барқарорлик, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетга таҳдид солувчи қуролли ҳужум) учраса, бу ушбу шартноманинг барча иштирокчи давлатлари томонидан тажовуз (хавфсизлик, барқарорлик, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетга таҳдид соладиган қуролли ҳужум) сифатида баҳоланади».

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти котибиятининг хабар беришича, Қозоғистон томонининг ёрдам сўралган мурожаатида мамлакатдаги вазият «чет элдан тайёрланган бандит тузилмаларининг бостириб кириши» сифатида баҳоланган.

Маслаҳатлашувлардан сўнг КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши «мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида» коллектив тинчликпарвар кучларни Қозоғистонга чекланган муддатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

КХШТга аъзо давлатлар: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий обуна ва газета ўқиш маданияти

Йил бошидан кўпгина нашрларнинг тиражи тушиб кетибди. Газетада ишлайдиган айрим журналистлар бу ўтган йилги мажбурий обуна танқиди меваси деб ҳисоблаб, блогерлардан ...

Қаҳрамон прокурор. ўзбекистонда порахўрликка қарши кураш учун руминча намуна

Порахўрликка қарши қандай курашиш лозим? Агар бу ишни уддалаш саволга жавоб беришдан кўра қийин эканига ишонсангиз, қуйида руминиялик оддий прокурор аёлнинг фаолиятига назар ...

“ўқитувчи ва врачлар яна кўча тозалаяпти. комиссия келармиш…”

  ​"12 -13 август кунлари Пастдарғом тумани ҳокимиятининг оғзаки буйруғи билан туман ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Жума-Гўзалкент-Каттақўрғон” йўлида "комиссия келиши" ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400