БМТ Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди

БМТ Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни хавотир билан кузатмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби Стефан Дужарик Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди.

“Албатта, биз Қозоғистондаги воқеалар ривожини хавотир билан кузатмоқдамиз. Менимча, барча иштирокчилар сабр билан, зўравонликларга йўл қўймай музокара олиб бориши муҳим”, – дейди Дужарик.

 

Бундан аввалроқ Қўшма Штатлар Қозоғистон ҳукуматини вазминликка чақириб, намойишга чиққанларни ўз талабларини тинч йўл билан билдиришга чақирган эди.

6-январга ўтар кечаси Хавфсизлик кенгаши йиғилишида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев “мамлакатни пароканда қилган террорчи гуруҳлар хорижда кенг қамровли тайёргарликдан ўтгани ва Қозоғистонга қилинган ҳужумни босқинчилик ҳаракати сифатида баҳолаш кераклигини” айтди.

Қозоғистон раҳбари КХШТ етакчиларидан ҳам ёрдам сўради.

Кўп ўтмай, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига раислик қилаётган Арманистон бош вазири Никол Пашинян “Фейсбук”саҳифаси да ташкилот тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга чекланган муддатга юборилишини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистоннинг янги президенти ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков яқин кунларда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабрь ...

Хийлаларга уста орган ходимларининг яна бир найранги

(ёҳуд «Бирдамлик» ХДҲ фаолларидан бири Нафосат Оллошукуровага қурултой олди босимлар)   «Бирдамлик» ХДҲнинг 15-16-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Қурултойи ...

Алиев: боку украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллайди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда у 29-апрелда бўлиб ўтган “Жанубий Кавказ: тараққиёт ва ҳамкорлик” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400