Олмаотада майдонда турган одамларга пулемотлардан ўқ узишни бошлашди. Ўлганлар ва ярадорлар бор

Олмаотада майдонда турган одамларга пулемотлардан ўқ узишни бошлашди. Ўлганлар ва ярадорлар бор

Олмаотадаги Республика майдонидаги қуролсиз одамларга қарата ўқ отила бошланди. Майдонда аввал турли норозилик намойишларида қатнашган фаоллар турарди. Бу ҳақда Озодликнинг қозоқ хизмати хабар қилди.

 

Журналист Ануар Данияровга кўра, отишма Олмаота вақти билан 18:43 да бошланган. Назарбоев хиёбонидан Республика майдонига зирҳли техникалар келиб, пулемотлардан ўқ узди. Фаоллар Марат Турумбетов ва Айгерим Толеужановалар ҳам отишмани тасдиқлади. Отишма вақтида улар майдонда бўлган. Ануар Данияровга кўра, бир киши ҳалок бўлган. Ўпкасига ўқ еган эркак касалхонага олиб кетилаётганда Данияровнинг ёнида вафот этган. Марҳум 18-20 ёшлардаги йигит бўлган.

Демократик партия ташкил этиш ташаббускор гуруҳи вакили Айгерим Тулеужанованинг айтишича, майдонга келганларнинг аксарияти қуролсиз ёшлардир.

Майдондаги намойишчилар инқирозга қарши махсус штаб тузиб, расмийларга бир қанча талаблар қўйган. Улар: КХШТ қўшинларини киритмасликка, ҳукуматни тўлиқ истеъфога чиқариш, фуқаролик жамияти вакили бошчилигида муваққат ҳукумат тузиш, аҳолини провакаторлардан ҳимоя қилиш учун милиция бўлинмаларини шакллантириш. Намойишчиларнинг қўлларида “Тўқаев, ўқ отма! Биз терорчи эмасмиз” деб ёзилган катта плакатлар бўлган.

 

Яқин атрофда яшовчи одамларнинг сўзларига кўра, майдонда граната ва ўқларнинг овози эшитилмоқда. Марат Турумбетовнинг сўзларига кўра, беш киши жароҳат олган, улар шифохонага олиб кетилмоқда. Тез ёрдам машиналари кўринмаяпти.

Майдон яқинида яшовчи фаол Белла Ўринбетованинг сўзларига кўра, Сатпаев кўчаси бўйлаб бешта патрул машинаси, 3 та бронетранспортёр ва 3 та юк машинаси аскарлари билан кетмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нурсултон назарбоев қозоғистонни тарк этишга тайёр

Нурсултон Назарбоев “даволаниш” учун хорижга кетишга тайёр. Бу ҳақда “Эхо Москва” радиоси бош муҳаррири Алексей Венедиктов Россия ТИВдаги манбага таянган ҳолда маълум қилди. ...

Олмаотадаги ғишт заводида 20 нафар ўзбекистонликнинг маоши берилмай паспорти олиб қўйилди

2019 йил 23 июнь куни Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси ходими ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаатни текшириш учун Олмаота вилояти, Жамбил тумани ...

Тўқаев аскарларга ўқ отишга буйруқ берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев армияга ўқ отишга буйруқ берди. Бу ҳақда у ўз мурожаатида айтиб ўтди. – Бандитлар билан қандай келишув бўлиши мумкин? – деди у. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400