Назарбоев ва унинг қизлари Қозоғистонни тарк этишди, МХҚ раиси ишдан олинганидан сўнг дарҳол ҳибсга олинди

Назарбоев ва унинг қизлари Қозоғистонни тарк этишди, МХҚ раиси ишдан олинганидан сўнг дарҳол ҳибсга олинди

“Бизда биринчи президент ва унинг қизлари оилалари билан Қозоғистонни тарк этгани ҳақида маълумотлар бор. Мамлакатда фақат Назарбоевнинг акаси Бўлат Назарбоев қолди”, — деди «Orda.kz» бош муҳаррири Гулнора Бажкенова.

“Таъкидлаш жоизки, Қозоғистонда сиёсий инқироз бошланганидан бери на расмийлар, на давлат телевидениеси, на оммавий ахборот воситалари Нурсултон Назарбоев ва унинг оила аъзолари номини тилга олмади. Уларнинг қаердалиги ва улар билан нима содир бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ”, — деб ёзди у.

Яна у расмий баёнотларда пойтахт Нур-Султон номи билан аталмаганини ҳам таъкидлади.

 

Шунингдек Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Карим Масимов ҳибсга ҳам олинди. У давлатга хиёнатда айбланмоқда.

Масимов 6 январ куни Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган эди. Шу куни у қўлга олиниб, қамоққа киргизилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Савияси паст ҳокимлар билан қаергача борарканмиз?

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев  2018 йил февралда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида автобус ичида ёниб кетган 52 нафар юртдошларимиз билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар пайтида ...

Fergana.ru сайти президент мирзиёевнинг куёвига оид ўз хабарини рад этди

Президент Мирзиёевнинг катта куёви Ойбек Турсунов шу кунда Тошкентда, деб хабар қилди fergana.ru сайти 7 сентябрда эълон қилган раддиясида.“Ўзбекистон президентининг куёви ...

Хитойдаги лагерларда уйғур аёллар зўрланяпти

Шарқий Туркистондаги Дабанченг лагеридаги ишлаган қозоқ миллатига мансуб киши томонидан ёзилган мактубда уйғурларнинг зўравонлик ва зўрликларга учраётгани айтилган. Бу ҳақда ...