Руслар уйингизга кирса, баъзида уларни чиқариб юбориш жуда қийин бўлади

АҚШда асосан Россия аскарларидан таркиб топган КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга  киритилиши борасида саволлар бор. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТО мудофаа вазирларининг онлайн учрашувидан сўнг маълум қилди.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен

Блинкеннинг фикрича, Қозоғистон ҳукумати тинч намойишчиларнинг ҳуқуқларини бузмаган ҳолда ўзлари жамоат тартибини тиклаш имкониятига эга эди.

“Қозоғистонга нима учун чет эл ёрдами керак бўлиб қолгани тушунарсиз, биз буни яқин орада аниқлашга ҳаракат қиламиз”, — деди у.

“Янги тарих шуни кўрсатдики, руслар сизнинг уйларингизга кирса, уларни кўчириш баъзан жуда қийин бўлади”, деди Блинкен.

Аввалроқ Қўшма Штатлар Қозоғистон ҳукуматини муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирган эди.

Қозоғистонда ҳукуматга қарши намойишлар қонли можарога айланганидан кейин Қозоғистон президенти Тўқаев КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилди. 1992-йилда Москва ташаббуси билан ташкил этилган ташкилот шундан сўнг Қозоғистонга қўшин юборди. Мамлакатга келган ҳарбий хизматчиларнинг аксарият қисми Россиядан. Бундан ташқари, аъзо давлатлар Беларус, Арманистон ва Қиръизистон ҳам қўшин юборди.

Тўқаев ҳужумни “террорчилар” амалга оширганини иддао қилиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига огоҳлантиришсиз ўт очишга рухсат берган.

Россия Мудофаа вазирлиги КХШТ аскарлари аксилтеррор операциясида қатнашмаслигини ва объектларни қўриқлашини маълум қилди. Россия президенти Владимир Путин Қозоғистондаги вазият юзасидан расмий баёнот бермади.

Ғарб ва Россиядаги баъзи таҳлилчилар Путин Совет Иттифоқини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда, дейди. Кремл бундай режа йўқлигини айтиб келади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ва озарбайжон мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Бугун, 29 октябрь куни генерал-майор Баҳодир Қурбонов Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа ...

Ўзбекистон ва россия раҳбарлари аэс қурилишига старт беришди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонда АЭС қурилишига старт беришди. Бу ҳақда «Uznews.uz» нашри хабар ...

Магнитогорскда ўзбекистон ва қирғизистон фуқаролари отиб ўлдирилганми?

Магнитогорскда Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган маршрутка ёниб кетди. Бу ҳақда UZ24 сайти Апрель сайтига таяниб ёзмоқда. Маршруткада ёниб кетган эркаклар ушбу ...