Битта шартнома билан: 50та «Боинг»

 

Боинг  Хитойнинг Shandong Airlines авиакомпанияси Американинг Boeing авиақурилиш корпорациясига 50та Boeing-737 самолётлари учун буюртма берди. BBC News хабарига кўра, cавдо қиймати 4,6 миллиард долларни ташкил этади. Бироқ, буюртма берилган лайнерларнинг сотиб олинишини Хитой ҳукумати маъқуллаши керак.

Агар ушбу  савдони ҳақиқатан ҳам Хитой ҳукумати қўллаб-қувватласа, яъни савдо амалга ошишини таъминлайдиган бўлса, бу Boeing’нинг Хитой бозори учун курашда Airbus ва Comac Хитой давлат авиақурилиш корпорацияси билан рақобатида катта ютуқ бўлади.

Айниқса, 100-200 нафар йўловчига мўлжалланган ингичка фюзелажли самолётлар сегментидаги рақобат шиддатли бўлиши тахмин қилинмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, яқин 20 йил  ичида ушбу секторда савдолар ҳажми жаҳон бўйлаб 20 триллион долларни ташкил этиши мумкин.

Илгарироқ Хитой компаниялари Airbus’нинг умумий қиймати тахминан 20 миллиард долларга тенг бўлган 150та самолётини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб боришган эди.

Бундан ташқари, Airbus  ўзининг Хитой ҳудудидаги  иккинчи заводини очишни ҳам режалаштирмоқда.

Хитой авиаташувлар бозори жаҳондаги энг истиқболли бозорлардан бири ҳисобланади. Хитой авиакомпаниялари маҳаллий парвозлар учун кўпроқ унча катта бўлмаган эконом-лайнерларни сотиб олишни  йўлга қўйишмоқда.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муваффақиятнинг 5 омили

  Нима сабабдан айрим мамлакатлар ривожланиб боряпти, айримлари эса турғунлик давридан чиқиб кетолмаяпти? Нега айрим компаниялар бизнесда муваффақиятга эришяптию, ...

Мурод назаров президент ишончини оқлай оладими?

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги энг баланд иншоот маҳаллий «Murod Buildings»  ҳамда Туркиянинг «Ozguven» қурувчилик компанияси томонидан бунёд этилади. ...

Польшанинг solaris автобус ширкати ўзбекистон бозорига кўз тикмоқда

Польшанинг Solaris Bus & Coach S.A. компанияси Ўзбекистон бозорига жамоат транспортларини етказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Мазкур компаниянинг делегацияси шу ҳафтада ...