Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ

Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар Uzbekistan Airways рейслари орқали ватанга қайтарилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг Қозоғистондаги воқеалар юзасидан ахбороти эълон қилинди.

«Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари – Нур-Султондаги Элчихонаси, Олмаота ва Ақтаудаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилди.

Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилди. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султон шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланди.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.

Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар Uzbekistan Airways компаниясининг навбатдаги рейслари орқали Ватанга қайтарилади. Ҳозирда Олмаота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.

Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ», дейилади маълумотда.

Вазирлик мамлакат фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олмаота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бразилияда пенсия ислоҳотларига қарши 45 миллион киши намойишга чиқди

14 июнь куни Бразилиянинг йирик шаҳарларини намойишлар қамраб олди. Бу ҳодисалар айни футбол бўйича Америка кубоги бошланадиган кунларга тўғри келмоқда. Намойишчилар ...

Ҳайдовчилардан пул талаб қилиш йҳхх ходими учун пасткашлик

Бугун, 29 апрель куни ИИВ Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати ...

Чеченистонда эркаклар украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда

Россиянинг Чеченистон субъектидаги эркаклар Украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда. Бу ҳақда The Insider нашри у ерга жўнатилган чеченларнинг оилалари, маҳаллий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400