Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йил 1-январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 35 миллион 271 минг 276 кишини ташкил қилган.
17,9 миллиони (50,7 фоиз) шаҳарларда, 17,4 миллиони (49,3 фоиз) қишлоқ жойларда истиқомат қилади.
Бир йил аввал Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион 558 минг 900 кишини ташкил қилган эди. 1991 йилда мамлакат аҳолиси 20,6 млн.
30 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 15 миллионга кўпайди.
Ўзбекистон Марказий Осиёда энг кўп аҳолига эга мамлакатдир.