Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида 53 та ҳокимият биноси вайрон қилинган

Қозоғистондаги тартибсизликлар давомида мамлакатнинг турли вилоятларида 53 та маъмурият биноси вайрон бўлган, 151 та кичик ва ўрта бизнес объекти вайрон қилинган.

Уларнинг аксарияти Олмаота, Чимкент шаҳарларида, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда, Атирау ва Ақтўбе вилоятларида рўйхатга олинган. Саноат ва инфратузилма вазири Қайирбек Ўскенбаев 12-январт куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида тартибсизликлардан энг кўп Олмаота жабр кўрганини айтди.

Расмий маълумотларга кўра, Олмаотада жами 161 та бино вайрон бўлган. Вазир Ўскенбаевнинг айтишича, 20-февралгача шикастланган жамоат обектлари таъмирланади, вилоятлар билан темир йўл ва автомобил алоқалари тикланади.

Аввалроқ “Отамакон” Миллий тадбиркорлар палатаси жами 1528 та тадбиркорлик субъекти зарар кўргани, шундан 1408 таси Олмаота шаҳрига тўғри келгани ҳақида хабар берган эди. Зарар 95,3 миллиард тенгени ташкил қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Милицияга олиб кетилган блоггер адҳам олимовни қариндошлари 6 кундан бери топа олмаётгани хабар қилинди

Тошкентда қўлга олинган блоггер Адҳам Олимовнинг яқинлари 5 кундан бери у қаерда эканини аниқлай олмаяптилар. Бу ҳақда “Газета уз” нашри 3 сентябрь куни маълум қилди. Хабарда ...

Мирзиёев “халқ уйғонмаётир” дея арз қилса-да халқ мудраётир(ми)?

Фото:uzbek.fergananews.com Ҳар сафар Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ марказида жойлашган Бектемир туман аҳолини бир марталик иш билан таъминлаш бюроси олдидан, халқ тилида Мардикор ...

Туркия мухолифати ва ннтлар сайловларга 519 минг нафар кузатувчини тайёрламоқда

Туркиядаги мухолифатдаги партиялар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳлар баёнот бериб, 24 июнь президентлик ва парламент сайловлари куни бутун мамлакат бўйлаб сайлов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400