Толибон вазири Ўзбекистон ва Тожикистонга таҳдидли хабарлар юборди

Толибон мудофаа вазирлиги баёнот бериб, қўшни давлатларни афғон самолётлари ва вертолётларини қайтаришга чақирди. Гап Афғонистон ҳукумати қулагандан кейин Ўзбекистон ва Тожикистонга учган самолёт ва вертолётлар ҳақида кетмоқда.

Ҳозирда Афғонистоннинг мудофаа вазири сифатида танилган Мавлавий Муҳаммад Ёқуб баёнотини 11-январь куни Кобулда ўтказилган ҳаво машғулотларида айтиб ўтди. У Толибон асосчисининг ўғлидир.

 

«Tolonews»  хабарига кўра, вазирнинг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳақидаги баёнотида: “Толибонни тегишли чоралар кўришга мажбурламанг. Толибон кучсиз кўринса-да, ўз мулкидан воз кечмайди. Тожикистон ва Ўзбекистон буни ҳал қилиши керак. Чунки Толибон кутишдан чарчаган.

 

Агарда бизнинг самолётларимиз Тожикистон ва Ўзбекистонда бўлса, бизга қайтарилиши керак. Самолётларимиз ташқарида қолиб, бошқалар томонидан ишлатилишига йўл қўймаймиз “, деди у.

 

Аввалроқ Толибон етакчилари Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани қулаганидан кейин Тожикистон ва Ўзбекистонга 40 та самолёт учганини маълум қилган эди. Ўшандан бери Душанбе ва Тошкент билан музокаралар олиб борилган, бироқ иккала давлат ҳам самолётларни Афғонистонга қайтаришга тайёр эмасдай кўринади.

Сўз бўлаётган вертолётларнинг аксарияти АҚШ томонидан Афғонистон Қуролли кучларига берилган эди.

Президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетганидан сўнг Ўзбекистонга уч вертолётда келгани хабар қилинган. Қолган вертолётлар Ўзбекистон ва Тожикистонга қандай учганлиги номаълум.

Тожикистон ҳозирча Толибон ҳукумати билан дипломатик алоқалар ўрнатмаган. Шунингдек Ўзбекистон ҳаракат билан алоқаси бор бўлгани билан унинг ваколатларини расман тан олмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Беш юлдузли отелга қамалган шаҳзодалар

Шу ҳафтада дунё матбуотида Саудия Арабистони подшоҳи 11 нафар шаҳзода ва подшоҳликнинг амалдаги ҳукуматида фаолият юритаётган 4 нафар вазирни коррупцияда гумонлаб ҳибсга ...

Ўзбекистонда жиноятчини ушлаб берганларга катта миқдорда мукофот берилади

Жиноятчиларни ушлашда ёрдам берганларга катта миқдорда пул мукофоти берилибгина қолмай, бундайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотларига ҳам тавсия этилиши мумкин. ...

Чироқчига хос эртак ёхуд бир хонали таълим маскани

Чироқчи — нафақат Қашқадарё вилояти, балки мамлакатимиздаги катта ҳудудга эга туман. «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Оғзикенг қишлоғи ҳам кенг ҳудудни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400