Қозоғистонда ҳибсга олинганлар сони 10 мингга яқинлашди

Охирги 24 соат ичида Олмаотада 1700 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда шаҳар комендатураси хабар берди.

Аввалроқ 8 мингдан ортиқ одам ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Натижада, акцияларда иштирок этганидан кейин қўлга олинганларнинг умумий сони 10 мингга яқинлашди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 12-январдаги тартибсизликлардан кейин илк бор Олмаотага ташриф буюрди. Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Уали президент Олмаотадаги махсус гуруҳ йиғилишида иштирок этганини айтди. У ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг яқинлари билан учрашган.

Қозоғистонда ўтган ҳафта газ нархи бўйича норозилик намойишлари тартибсизликлар билан кечди. Энг катта норозилик намойишлари ва йўқотишлар Олмаотада бўлди.

Мамлакатда аксилтеррор амалиётлари бошланганидан буён 400 дан ортиқ  тергов ҳаракатлари олиб борилди. Қотиллик, давлат амалдорларига нисбатан зўравонлик, ҳукумат биноларига ҳужумлар бўйича 388 та жиноий иш қўзғатилган.

Тўқаев 10-январь куни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг бўлиб ўтган онлайн сессиясида ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган қуролли тартибсизликни “тўнтаришга уриниш” деб баҳолади. Унинг айтишича, тартибсизликларда хорижликлар иштирок этган ва уларни “террорчилар” деб атаган.

Қозоғистон президенти тинч намойишчиларнинг талаблари бажарилганини айтиб, тинч митингларни кейинги тартибсизликларга аралаштирмасликка чақирди. Аввалроқ намойишчилар ўзларини “террорчи” деб аташга қарши чиқишган ва “фақат юқори нархлар ва бошқа нарсаларга қарши чиқишаётганини” айтган эди.

Тўполонларда қанча одам ҳалок бўлгани номаълум. Расмийлар 18 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимининг ўлими ҳақида маълум қилган. Қозоғистон ҳукумати 164 киши ҳалок бўлганини маълум қилиб, бироқ кейинроқ “техник хато” сабаб дея, бу хабарни рад этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«straus house» раҳбари иброҳим исроилов қамоққа олинди

Компания раҳбари 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини туяқуш етказиб бераман деб фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда. ...

Бош прокуратуранинг ёлғон ахбороти

(Прокуратуранинг ёлғон гапи) Фуқаро Р.Ходжаевнинг Интернет тармоқларида тарқалган видеомурожаати юзасидан қуйидаги Прокуратуранинг тўқима ахборотлари маълум қилинади. ...

“адолатсиз айбловдан норозиман!”

1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида "Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ...