Ғарб билан Россиянинг Украина бўйича музокараларнинг учинчи босқичи ҳам муваффақиятсизликка учради

Украина чегарасида рус қўшинларининг тўплангани сабаб, вазиятни юмшатиш бўйича Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) билан Россия 13-январь куни Венада бўлиб ўтган учрашувда томонлар келишувга эриша олмади.

Бу мавзу бўйича музокараларнинг учинчи босқичи бўлиб ҳисобланади. Аввал 9-10 январь кунлари Россия ва АҚШ вакиллари Женевада икки томонлама учрашув ўтказган эди. 12 январь куни Брюсселда Россия-НАТО кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Иккинчи босқичда НАТОга аъзо 30 та давлат ва АҚШ иштирок этган эди.

Учрашувда Россия томонидан қўйилган “хавфсизлик кафолатлари” тўғрисидаги талаблар тўплами муҳокама қилинди. Москва аскар альянсига “НАТО шарққа кенгаймаслиги зарур”,, Россия чегаралари яқинида ракеталарни жойлаштирмасликни ҳамда 1997 йилги чегарадан ташқарида ҳеч қандай машғулот ва разведка операцияларини ўтказмаслик  талаби қўйилган.

 

Ушбу учрашувлар давомида АҚШ, ЕХҲТ ва НАТО вакиллари Шимолий Атлантика  ҳарбий ташкилотининг кенгайишини тўхтатишдан бош тортдилар. Россия ҳам ўз фикридан қайтмади.

Москва делегациясига раҳбарлик қилган Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков 13 январь куни RTVI телеканалига берган интервюсида “бу музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан кейин Ғарб билан янги музокаралар ўтказишга ҳожат йўқ”, деди.

НАТОга АҚШ, Британия, Канада, Франция ва Германия каби 30 га яқин мамлакат аъзо бўлган. Ўтган ёзда Украинани аъзо қилиш масаласи қаралган  эди.

Орадан кўп ўтмай, 2021-йил кузида қатор Ғарб ОАВлари разведка маълумотларига таяниб, Россия қўшинлари Украина чегараси яқинида тўплангани ҳақида хабар тарқатди. Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари Москвани “ҳужумга тайёрланаётганликда” айбламоқда. Россия АҚШ ва НАТОдан хавфсизлик кафолатларини талаб қилиб, Украина билан чегара яқинида 100 мингга яқин аскар машғулотлар ўтказиш учун тўпланганини айтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Hrw вакили стив свердлов: ўзбек тили жудаям ёқимли тил

  Стив Свердлов Инсон ҳуқуқлари халқаро Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов ўзбек тилини чуқурроқ ўрганишга киришди. У ...

Аёл икки ўғли ва ўзига ўт қўйди. болалар ўлди, аёл тирик.

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшайдиган 27 яшар аёл 15 апрель куни ўзи ва ухлаб ётган икки нафар ўғлига бензин сепиб, ўт қўйган. Юз фоиз куйиш жароҳати олган болалар ...

 олмаотадаги пиццерияни аскарлар талон-тарож қилишганми?

 Олмаотадаги пиццерияни формали одамлар ўғирлагани акс этган видео муҳокама қилинмоқда. Шаҳардаги тартибсизликлар пайтида бу объект ҳам ўқдан жабрланган эди. Пиццерия ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400