Қирғизистонда икки ойга етадиган ун захираси қолган

Бу ҳақда Қирғизистондаги ун ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбари Рустам Жунушов маълум қилди. Унинг айтишича, буғдой Россиядан аввалги келишувларга кўра олиб келинмоқда.

Қозоғистон чегарани ёпганида, ўзимизда ишлаб чиқарилган унни ноқонуний ташишни тақиқлаш ва Россиядан буғдой олиб кириш орқали ун етказиб бериш мумкинлигини айтди. Жунушовнинг қўшимча қилишича, ун нархи ошмаган, фақат Талас вилоятида қимматлаган.

Қирғизистон уннинг асосий қисмини Қозоғистон ва Ўзбекистондан олади.

Жорий йилда Қирғизистонда суғориш суви танқислиги ва иссиқлик туфайли буғдойнинг ялпи ҳосили 41,4 фоизга, арпа 58 фоизга камайган. Шу сабабли буғдой нархи бир йил ичида қарийб 40 фоизга ошган.

Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида буғдой экспортини тақиқлаб, мамлакатга буғдой ва ун импортига қўшилган қиймат солиғини вақтинча олиб қўйган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғизистоннинг бу йилги буғдойга бўлган талабини 750 минг тонна деб баҳоламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонликлар ўз фуқаролигини йўқотиши мумкин

Хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 1150 кишилик рўйхати эълон қилинди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Ўзбекистоннинг Россиядаги ...

Хвж ўзбекистон иқтисодиёти учун асосий хавфни маълум қилди

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссиясининг 18 февраль - 4 март кунларидаги расмий ташрифи бўйича якуний баёнотда айтилишича, Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлигига ...

Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларига полда дарс ўтилмоқда

«Дарё» нашри Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари парталари йўқ синфда, полда ўтириб дарс ўтилаётгани тасвирланган суратни эълон қилди. Сурат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400