Миллатимиз душмани бўлган Кагановичнинг аянчли ҳаёти

Сизларга совет даврида ўзбекнинг зиёлиларини қатл қилишда, қамалишига, совуқ ўлкаларга сургун бўлишига  ва юртимиздаги муқаддас динимизни тақиқлашда, масжидларни вайрон қилишда бошу-қош бўлган,   Сталиннинг яқин сафдоши, Совет давлати арбоби, комунистик партия раҳбаридан бири Лазар Моисеевич Кагановичнинг бизнинг халқимизга, динимизга қилган зулми ҳақида маълумот берамиз.

1929-йилнинг бошида Каганович имзоси билан жойларга диний ташкилотлар бирдан бир легал ҳаракат қилаётган ва оммага таъсир кўрсатувчи аксилинқилобий кучдир, деган директива юборилади. Жойлардаги болшевистик ташкилотлар учун ушбу ҳужжат дин ва диндорларга муносабати учун бирдан бир асос бўлди. Совет ҳукумати ва компартия «дин – халқ учун афюндир» деган ғояга амал қилди. Диндорлар таъқиб ва тазйиқ остига олинди. Диний китоблар «реакцион» деб эълон қилинди. Диний китобларни йўқотиш баҳонасида араб имлосига асосланган эски ўзбек имлосидаги барча китоблар йўқ қилинди.

Қуръони Каримни ўқиб ўрганиш у ёқда турсин уни қараган одам ҳам кечирилмас гуноҳ қилган ҳисобланди. Диний китобларни йўқ қилиш баҳонасида, араб имлосида ёзилган ўзбек тилидаги китобларни ҳам йўқ қилишди. Араб имлоси бор китоби бўлган ўзбек зиёлиларни қамашди. Бундан ваҳимага тушган одамларнинг кўп қисми тарихий қўлёзмаларга асосланган китобларини анхорларга оққизишга ёки ёқиб юборишга мажбур бўлишди, баъзилар эса қабрларга кўмишди ёки қалин деворлар орасига яширишди.

Масжидлар ва мадрасалар бузиб ташланди. Ҳатто пештоқи, девори, эшик ёки устунларида араб имлосидаги ёзуви бўлган биноларга ҳам қирон келтирилди.

Сақланиб қолган баъзи масжид ва мадрасалар ҳам советларнинг минерал ўғитлар сақланадиган омборхонаси, керосин сотадиган дўкони ёки устахоналарга айлантирилди. Ҳатто, Аллоҳ таолонинг уйи ҳисобланмиш масжид худосизлар уйига айлантирилган. Яъни масжидларни атеизм музейларига айлантиришган эди.

Бу ҳам етмаганидек ўзбек мусулмонларини қийноққа солиш учун, улар таълим оладиган айрим мадрасаларни қамоққа айлантиришган. Ана ўша мадрасалардан бири Қарши шаҳрида жойлашган бўлиб, ҳибс қилинган бечора халқимиз ўғлонларини қишнинг кунида мадраса ҳовузидаги музни ёрдириб ўзларини ўша муз сувга тушириб, қийнагани ҳақида маълумотлар архивларда сақланмоқда.

Каганович ҳокимият теппасида турганида Туркистон ҳудудидаги 14 минг масжид советлар тасарруфига ўтиб, улар ўзлари истаганидек музей, омборхона қилишди ёки бўлмаса вайронага айлантиришиб бузиб ташлаб, мусулмонларнинг муқаддас ибодатхонасидан чиққан ғиштлардан бошқа комунистларнинг биноларини қуришда фойдаланишди.

Айнан Каганович бошчилигидаги динимизга қарши курашиш компанияси давомида, халқимизнинг урф-одатлари,  маданияти,  қадриятиларига ҳам ҳужум бошланган эди. Ийд байрамлари таъқиқланди, миллий байрам ҳисобланган Наврўзни ва ушбу кунлари таёрланадиган таомларни диний таомлар дея таъқиқлашди.

Каганович бошчилигидаги қабул қилинган директива асосида юз минглаб диндорлар азоб чекди, қамоққа олинди, қатл қилинди.

Беш вақт имомликка ўтадиган, Қуръон тиловат қиладиган муллаларини йўқ қилиб қамаганига қарамай, Совет давридаги 80 фоиз мусулмонлар Аллоҳдан қўрқишини яъни тақводорлигини айтган. Қолган 20 фоиз мусулмон ҳақида эса атеистларнинг раҳбарлари, сизлар идорада комунист, уйларингда эса ҳудожўй мусулмонларсиз, деб айтган.

Ўзбек мусулмонлари ўз динини маҳкам тутгани, Пайғамбарини севгани учун  60 ёки 70 йиллик азоб уқубатларга чидади. Каганович эса бу динга халқимизга қилган душманлигининг сўнгига ўзи ета олмади. Уни ўзини ҳам сафдошлари баъзи маълумотларда хоинликда айблашди, қўл остидагиларга қўпол муомала қилгани учун ҳайфсан эълон қилишди, лавозимидан четлатишди партиядан ҳайдаб юборишди. У ўзини партияга содиқлигини кўп маротаба исботламоқчи ҳам бўлиб, яна лавозим олишга интилди. Аммо бу интилишларнинг барчаси чиппакка чиқди.

Эдвард Радзинский ўзининг “Уч ўлим” китобида ёзишича, Совет давлати парчаланиш жараёнида Каганович мамлакатда содир бўлаётган воқеалардан жуда хафа бўлган. 1991 йил июль ойида Лазар Моисеевич телевизорда Борис Ельцин ва Михаил Горбачевни кўрсатган янгиликларни томоша қилади. Уй бекаси унинг “Бу фалокат!” деган қичқириғини эшитади. Уй бекаси орқасига ўгирилиб қараса, курсида ўтирган Кагановичнинг  жонини Азроил суғуриб олган эди.

Бизнинг динимизга, миллатимизга қарши зулмларни кетма-кет қилган Лазар Каганович совет ҳукмрон элитасининг энг узоқ умр кўрганларидан бири бўлиб чиқди: у 97 ёшида вафот этади. Агар у ўша куни оламдан ўтмаганида ҳам, Каганович атиги 5 ой яшаган ва СССРнинг бутунлай қулаши уни ўлдирган бўлар эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

New york times: франция гаитидан йиғилган солиқлар эвазига пойтахт парижни қурган

АҚШдан чиқадиган New York Times газетаси, Франциянинг Гаитидан йиғиб олган солиқлари билан пойтахт Париж, жумладан Эйфель минорасининг структуравий режаси тузилганини ёзди. ...

Энг камбағал президент: у пора олмас, қиммат транспортда юрмас, ойлигини етимхоналарга ўтказарди

1983 йил 4 август куни Африкадаги Юқори Волта давлатида навбатдаги зерикарли воқеа – давлат тўнтариши содир бўлди. Бу сўнгги 17 йилдаги 4-тўнтариш эди. Ҳокимиятни миллий ...

 қани ўша оппозиция? 

Бугун Ўзбекистонни бошқараетган ҳукумат ,Ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жуда катта бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқда. Бобомиз Амир Темур " Бизнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400