“Самрук-Казына” жамғармаси Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг икки куёви Димаш Дўсанов ва Қайрат Шарипбоев ишдан бўшатилганини маълум қилди.
“КазТрансОйл” раҳбари Димаш Дўсановнинг ваколатлари тугатилди. Бу ҳақда “Самрук-Казына” жамғармаси сайтида хабар берилди.
“КазТрансОйл” ОАЖ директорлар кенгашининг 2022-йил 14-январдаги қарорига мувофиқ, аризага асосан Д.Г.Дўсановнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек Қайрат Шарипбоев «QazaqGaz» бошқаруви раиси лавозимини тарк этганини «sk.kz» сайти ёзди.
“ QazaqGaz Миллий компанияси директорлар кенгашининг 2022-йил 14-январдаги қарорига асосан, К.К.Шарипбоевнинг аризасига кўра, унинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган.