Тимур Қулибоев “Отамакон” Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раҳбари лавозимини тарк этди.
Унинг “Отамакон” ҚР МТП аъзоларига мурожаати миллий палата сайтида эълон қилинди.
“Бугундан бошлаб “Отамакон” Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимини тарк этишга қарор қилдим. Менга билдирилган ишонч учун делегатлар ва Президиум аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Саккиз йил давомида Миллий тадбиркорлар палатасининг олий назорат органига раҳбарлик қилиш мен учун катта шараф ва масъулият бўлди”, — дейилади мурожаатда.
У “Отамакон”нинг кенг жамоасига – оддий мутахассислардан тортиб, ҳудудий бошқармалар раҳбарларигача ҳамкорликдаги мазмунли фаолияти учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Кулибоев бу лавозимда 2013-йил сентабридан бери ишлаб келаётган эди.
Тимур Кулибоев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Динаранинг турмуш ўртоғи бўлади.