Олмаотада 160 киши ҳалок бўлиб, 41 кишининг жасади “ўғирлангани” маълум бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи Канат Таймерденов якшанба куни ўтказилган брифингда шаҳардаги “январ воқеалари”да ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълум қилди.

“ Тинч аҳолидан 149 нафари ҳалок бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг 11 нафар ходими қурбон бўлди”, — деди Таймерденов.

Полиция бошлиғи хавфсизлик кучлари томонидан қанча одам ўлдирилганига аниқлик киритмади.

Таймерденовнинг айтишича, фавқулодда ҳолат даврида “махсус таёргарликдан ўтган” одамлар ўликхоналардан жасадларни ўғирламоқчи бўлган еттита ҳолат қайд этилган. Қозоғистон расмийлари аввалроқ тартибсизликлар ва вайронагарчиликлар ортида “халқаро террорчилар тўдаси” турганини айтган эди.

“Ҳужумларни махсус таёргарликдан ўтган, қурол тутиш ва жанг қилишни биладиган одамлар амалга оширган. Шу билан бирга, ўликлар ёки ярадорларни қолдирмай,  барчасини ўзлари билан олиб кетишган. Сўнгги кунларда ўликхонага етти марта ҳужум бўлиб, номаълум шахслар томонидан 41 та жасад ўғирлаб кетилди”, — деди Таймерденов.

15 январь куни Қозоғистон Бош прокуратураси жиноий қидирув хизмати раҳбари Серик Шалабаев сўнгги намойишлар ва тартибсизликларда ҳалок бўлган 225 кишининг жасади ўликхонага олиб келинганини айтган эди. “Ўлганларнинг баъзилари террорчилик хуружларида қатнашган, бинолар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилган қуролли бандитлардир”, — деди у. Ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар полиция ва ҳарбий хизматчи бор”, дея аниқлик киритган.

Шалабаев 225 кишининг қанчаси тинч аҳоли эканлиги, қанчаси “бандитлар” дея таърифлангани ва улар қандай шароитда ҳалок бўлганига аниқлик киритмаган. Прокуратура вакилининг айтишича, мамлакатда содир бўлган сўнгги воқеаларда жами 4578 кишининг шахси аниқланган бўлиб, улардан 4353 нафари жароҳатланган. Уларнинг 3393 нафари ички ишлар органлари ходимларидир.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари маълумотлар текширилаётгани ва бундан кейин ҳам ўзгариши мумкинлигини айтди.

9 январь куни Қозоғистон ҳукумати 164 киши ҳалок бўлгани ҳақида “Телеграмга” ёзган эди. Бироқ кейинчалик бу маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рад этилди.

 Қўшни давлатдаги сўнгги норозилик тўлқини 2-январь куни Манғистау вилояти ва Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархини арзонлатиш талаби ортидан митинглар бошланди. Кейинроқ сиёсий тус олган митинглар орқасидан Олмаотадаги тартибсизликлар кузатилди.

13-январь куни Amnesty International халқаро ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини намойишлар чоғида ҳалок бўлган ва ҳибсга олинган тинч аҳоли сонини ошкор қилишга чақирди. Ташкилот, шунингдек, ҳибсга олинганлар орасидан журналист ва фаолларни озод қилишга чақирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: таълимнинг ютуқ ва камчиликлари

Тожикистонда маориф соҳаси, яъни таълим тизими йилдан-йилга илгари силжиб, янги ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат ...

Самарқандда пахтага олиб кетилаётган талаба ўзини автобусдан ташлаб юборди

Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабаси Дилкаш Хуррамов Пастдарғом туманига пахта теримига мажбуран олиб кетилаётган пайтда автобусдан ўзини ...

Отабек муродовга қарши жиноий иш очилди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатидаги чиқиши давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум ...