Қозоғистондаги инқироз Россия билан Хитойни яқинлаштирди

Халқаро экспертларнинг айтишича, Қозоғистондаги норозилик ва тартибсизликлар Хитой билан Россияни яна яқинлаштирди.

Хитой ва Россиянинг сиёсий ҳамкорлиги теранглашган сайин икки давлатнинг Марказий Осиёдаги бир-бирига қарама-қарши манфаатлари ўртадаги илиқ муносабатларга тўсиқ сифатида кўрилаётган эди.

Москва ҳарбий жиҳатдан  минтақадаги асосий ўйинчи бўлса-да, сўнгги йилларда Пекиннинг Марказий Осиё хавфсизлик секторига секин-аста аралашгани минтақада кескинлик ва рақобатни келтириб чиқарган эди.

Хитой  миллиардлаб долларлик “Бир макон – бир йўл” инфратузилма лойиҳаси билан биргаликда минтақада норасмий ҳарбий постларни очди ва машғулотларни кучайтирган эди.

Аммо таҳлилчиларга кўра, Хитой билан Россиянинг қўшни Қозоғистондаги тартибсизликларга муносабати икки давлат ўртасида яна яқинлашувга олиб келган. Улар бу ҳолат тез ўзгариб бораётган инқироз шароитида икки держава бир-бирига қанчалик сабр қилиши мумкинлигини кўрсатишмоқда.

 “Қозоғистондаги инқироз Хитой билан Россиянинг Марказий Осиёдаги муносабатлари жуда барқарор эканини кўрсатди. Улар ўртасида ҳал қилиниши керак бўлган жуда кўп мураккаб масалалар ва эҳтимолий муаммолар бор. Уларнинг сўнгги ҳаракатлари Пекин-Москва алоқалари қанчалик узоқ муддатли эканини кўрсатди”, – дейди  Варшавадаги Шарқшунослик марказининг тадқиқотчиси Якуб Якобовски.

Қозоғистондаги воқеалар 2 январда суюлтирилган газ нархини пасайтиришни талаб қилган митинглар билан бошланган эди. Намойишлар тезда мамлакатнинг деярли барча ҳудудларига тарқалиб, намойишчилар зудлик билан ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилаш ва янада қамраб олувчи сиёсий тизим яратишни талаб қилишган. Баъзи ҳудудларда намойишлар зўравонлик ва тартибсизликлар билан кечган.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари билан қуролли тўқнашувлар ва талон-тарожлик  президент Қосим-Жўмарт Тўқаевни Москва ҳукмронлик қиладиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан (ОДКБ) ёрдам сўрашига ва бир неча минг рус аскарини Қозоғистонга киришига йўл очди.
Мамлакат элитаси ичидаги қарама-қаршиликлар Қозоғистон ҳукуматининг олий мансабдор шахсларининг истеъфога чиқишига сабаб бўлди. Масалан, собиқ президент Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раислигидан кетиб, уни яқин одами дейилган Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Карим Масимов  ишдан бўшатилди. Масимов “давлатга хиёнат” ва “ҳукуматни ағдаришга уриниш”да айбланмоқда.

Таҳлилчиларнинг айтишича, Қозоғистонда  шу кунгача бундай мисли кўрилмаган инқироз ва ундан кейинги воқеалар узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши ва Пекин билан Москва ўртасидаги келажакдаги муносабатларга таъсир қилиши мумкин.
Кремл қўшинларни жойлаштириб, Тўқаевни қўллаб-қувватлаш орқали ўзининг стратегик жабҳадаги хавфсизликни таъминловчи асосий ўйинчи эканлигини кўрсатди ва аллақачон улкан сиёсий таъсирини оширди.

Шунингдек Қозоғистоннинг ҳукуматидаги Пекин билан муҳим музокаралар олиб борган Назарбоев ва Масимов каби нуфузли раҳбарларининг лавозимидан четлатилиши Хитойнинг мамлакатдаги таъсирини камайтириши мумкин.
Ушбу ўзгаришлар ва кутилаётган кескинликларга қарамай, Пекин ва Москва Қозоғистондаги инқироздан бир-бирини янада қўллаб-қувватлаш учун фойдаланди.

“Иккаласининг ҳам Марказий Осиёдаги барқарорликни сақлаб қолиш деган катта мақсади бор.  Хитой Россиянинг ўрнини босмоқчи эмас. Пекинда Марказий Осиёда глобал ўйинчига айланишдан ҳам муҳимроқ муаммолар бор. Пекин Москванинг амбицияларини ҳурмат қилади”, – дейди таҳлилчи Якобовский.

Умумий тил топишга уриниш ҳаракати

 Хитой Қозоғистонга ўнлаб миллиард доллар сармоя киритган. Агар керак бўлса, Хитой раҳбари Си Цзинпин 2013-йилда Қозоғистонга ташриф буюрганида “Бир макон – бир йўл” лойиҳасининг дастлабки режаларини эълон қилган эди.

Аммо январь ойи бошида Қозоғистонда тартибсизликлар  бошланганида, Хитой ўз остонасидаги нотинч ҳолатга деярли  сукут сақлаб турди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) “тинчликпарварлар” дея таърифланган аскарларини Қозоғистонга жўнатганидан кейин дипломатик риторикасини ўзгартириб, Тўқаевни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Си Цзинпин, ҳам Хитой Қозоғистондаги “рангли инқилоблар” деб таърифлаган воқеаларни тинчлантириш тарафдори эканини билдирди.

Уни давомий қилиб Хитой ҳукумати ҳам, давлат матбуоти ҳам Россия бошчилигидаги ҳарбий миссияни қўллаб-қувватлаб, Марказий Осиёда Москва билан координацияни теранглаштиришга чақирди. Бу баёнотлар Кремл ва Вашингтон ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда янгради.

10-январда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали гаплашиб, Хитой Қозоғистондаги КХШТ миссиясини қўллаб-қувватлашини айтди ва бу миссия, “мамлакатда барқарорликни тиклашда ижобий рол ўйнаганини” таъкидлади.

“КХШТ миссияси Қозоғистон ҳукумати томонидан чақирилгани ва унинг тинчликпарвар миссияси деб аталиши Пекин учун бош оғриқни камайтирди. Тинчликпарвар кучлари Хитой қўллаб-қувватлашга уринаётган ташқи аралашувнинг бир  шаклидир”, – дейди Италиядаги халқаро сиёсий тадқиқотлар институти тадқиқотчиси Жулиа Шиорати.

Шунингдек Пекин Тўқаевнинг тартибсизликларни “номаълум террорчилар, жумладан, исломий жангарилар томонидан амалга оширилган давлат тўнтаришига уриниш натижаси” деб таърифлаган позициясини ҳам қайталади ва ушбу вазиятни минтақада терроризмга қарши ҳамкорликни кенгайтириш қўнғироғини етказиш учун фойдаланди.

Қозоғистон ҳам, Россия ҳам аъзо бўлган, Хитой етакчилигидаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳам Қозоғистондаги тўпалон терроризмга, сепаратизмга ва диний экстремизмга қарши курашиш учун кўпроқ иш қилиш кераклигини исботи эканини маълум қилиб, ўз ёрдамини таклиф қилди.

Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо Пекин исломий экстремистларнинг таҳдиди бўладими, ёки “рангли инқилоблар” бўладими,  “чет эл аралашуви”га қарши туриш мақсадида Қозоғистон ва унинг қўшнилари билан хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканлигини 12 январь куни Global Times давлат нашрига берган интервюсида айтди.

“Хитой бундай риторикани яхши кўради. Бундай баёнотлар ташқи кучлар таҳдидидан огоҳлантириш сифатида Хитойни ҳам, Россияни ҳам эҳтиёжларига хизмат қилади ва Ғарбни изоляция қилиб, ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун яхши имкониятдир”, деди Фротсбург давлат университети профессори, Пекиннинг Марказий ва Жанубий Осиёдаги сиёсатини ўрганаётган Ҳаийун Ма.

Кенг ҳамкорлик

Профессор Манга кўра, Хитой Қозоғистондаги вазиятга тезда мослашиб, ўз позициясини Москва билан тенглаштирган бўлса-да, Марказий Осиёдаги нотинчликлар Пекинни “сезиларли даражада хавотирга солган”.

КХШТнинг Қозоғистондаги миссияси ташкилот қайси бир аъзо давлат ҳудудига биринчи марта аскарларини киритган илк ҳолат бўлиб қолди. Бундай ҳолат Хитой минтақа билан алоқа воситаси сифатида кўраётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига соясини солиши мумкин.

Москва Тўқаевни қўллаб-қувватлаши билан Нур-Султон бундан кейин Кремлга ёқадиган сиёсат олиб боришда давом этишини инкор этиб бўлмайди.

Профессор Маннинг фикрича, узоқ вақтдан бери Қозоғистон элитасида Хитойни қўллаб-қувватлаб келган, Пекиннинг “Бир макон – бир йўл” лойиҳасини Қозоғистонда илгари сурган Масимовнинг ҳибсга олиниши ҳам Хитойнинг бу мамлакатдаги таъсирига путур етказиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу вазият Россия ва Хитой ўртасидаги кенг кўламли муносабатларга таъсир қилиши даргумон, Қозоғистон масаласида эса бу икки держава “яхши ҳамкорлик қилмаса ҳам, рақобатлашгани йўқ”.

Лондондаги Призм сиёсисий хавф-хатарларни бошқариш  маркази таҳлилчиси Бен Гудвиннинг фикрича, Қозоғистондаги инқироз бўйича Хитой билан Россиянинг ҳамфикрлиги Кремлнинг Пекинга нисбатан муносабати, умуман Россия ташқи сиёсатини ўзгариб бораётганини кўрсатади.

 “Россия ўз таъсир кўрсатиш доирасида бошқа ўйинчиларнинг аралашганини 10 йил аввал бўлгани каби фақат бир томон ғалаба қозониши керак деган ўй-фикридек кўрмай қолди”, деди Гудвин.

Мутахассисларнинг фикрича, Қозоғистондаги воқеалар Пекин билан Москванинг Марказий Осиёдаги сиёсатида қандайдир ўзгаришларга олиб келган бўлса-да, эҳтимол бир оз келишмовчиликлар юзага келган бўлса-да, АҚШ билан тўқнашаётган бу икки держава ўртасидаги кенг динамикага путур етказмаслиги мумкин.

“Россия Қозоғистонни эгаллаб олишни истамайди. Бу аралашувдан мақсад Россия бутун дунёдаги авторитар режимларни кафолатловчи куч эканлигини кўрсатишдир. Хитой Россиянинг ролидан афсусда эмас”, – дейди Гудвин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд алексей навальнийнинг владимир путинга нисбатан даъвосини қабул қилмади

Москванинг Тверск суди мухолифатчи Алексей Навальнийнинг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан даъвосини қабул қилишни рад этди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш ...

1 январдан туркманистонда қора машиналар бошқаруви таъқиқланди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида қора рангдаги автомобиллар жарима майдончаларига эвакуация қилинмоқда. Машиналар уларни оқ ёки бошқа очиқ рангга бўяш шарти билан ...

Евроиттифоқ: ақшнинг жсстни молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини оқлаб бўлмайди

ЖССТ Дональд Трампнинг бу қарори туфайли бюджетининг 14 фоизидан ортиғини йўқотиши мумкин. Коронавирус пандемиясига қарши кураш кетаётган вақтда АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ...