Қозоғистон парламенти қуйи палатаси биринчи президент Нурсултон Назарбоев тўғрисидаги конституциявий қонунга ўзгартириш киритди. У Назарбоевдан умрбод Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши ва Халқлар Ассамблеясига раислик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни тўғрисида. Бу ҳақда депутат Канат Нуровга таяниб, «Zakon.kz» эълон қилди.
Унга кўра, Сенатга “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбаши тўғрисида”, “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” ва “Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши” тўғрисидаги конституциявий қонунларига ўзгартиришлар юборилган. Унда давлат раҳбари раис бўлиши кераклиги кўрсатилган.
Бу маълумотни парламент депутати Снежанна Имашева ҳам тасдиқлади.
“Қонунга фақат учта ўзгартириш киритилди. Бошқа қонунлар ўзгармади, президентнинг роли ўзгаришсиз қолади”, – дея қўшимча қилди у.