Ўзбекистонда 1307 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 1307 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 19 январь куни 1307 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 209 578 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг

39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

31 нафари Андижон вилоятида,

31 нафари Бухоро вилоятида,

51 нафари Жиззах вилоятида,

19 нафари Қашқадарё вилоятида,

12 нафари Навоий вилоятида,

55 нафари Наманган вилоятида,

43 нафари Самарқанд вилоятида,

20 нафари Сирдарё вилоятида,

34 нафари Сурхондарё вилоятида,

157 нафари Фарғона вилоятида,

53 нафари Хоразм вилоятида,

194 нафари Тошкент вилоятида,

568 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Таъкидлаш керакки бундан олдинги кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич 18 январь куни тасдиқланган эди — бир суткада 1214 кишида COVID-19 аниқланган.

 

Шу кун давомида 734 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 26 нафар, Андижон вилоятида 24 нафар, Бухоро вилоятида 16 нафар, Жиззах вилоятида 28 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Самарқанд вилоятида 47 нафар, Сирдарё вилоятида 23 нафар, Сурхондарё вилоятида 16 нафар, Фарғона вилоятида 89 нафар, Хоразм вилоятида 39 нафар, Тошкент вилоятида 178 нафар, Тошкент шаҳрида 207 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201 246 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1529 нафарни ташкил қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Агар узоқ умр кўрай десангиз…

     Узоқ умр кўришни ким ҳам истамайди дейсиз. Ахир бу ёруғ оламнинг битмас-тугунмас ажойиботлари  кимларни мафтун этмаган, орзулар, хаёллар гирдобига ғарқ қилмаган... ...

Бмт гўшт истеъмолини камайтиришга чақирмоқда

БМТ инсониятга гўшт истеъмолини камайтиришга бунинг ўрнига эса мева-сабзавот истеъмол қилишни кўпайтиришга чақирмоқда. Бу иқлим ўзгариши жараёнларининг олдини олишга ёрдам ...

Грипп ва шамоллаш, унинг асоратлари, табобат усулида даволаш

Грипп-умумий интоксикация, харорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш ва нафас йўллари шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган юқумли ...