Қирғизистонда яшаш минимуми 17 фоизга ошди

Қирғизистонда 2021-йилда яшаш минимуми 6268 сомни ташкил қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, 2020-йилга нисбатан бу кўрсаткич 17 фоизга ошган.

2021-йилда яшаш учун энг юқори ўлчам Жалолобод вилоятида, Ўш ва Бишкекда  шаҳарларида белгиланди. Шу билан бирга, 2020-йилга нисбатан яшаш минимумининг энг кўп ўсиши Ўш шаҳрида (19,1 фоизга) Боткен вилоятида (18,1 фоизга) кузатилди.

Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг 2009 йилнинг 6 ноябрдаги 694-сонли қарори билан тасдиқланган яшаш минимуми тузилмаси бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 65 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 16 фоизни, хизматлар – 17 фоизни ва солиқлар – 2 фоизни ташкил қилади. Озиқ-овқат саватининг энергетик қиймати 2101 ккал бўлиб, унинг кимёвий таркиби 73 грамм оқсил ва 71 грамм ёғни ўз ичига олади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни қонунийлаштириш бўйича акция якунланишига 2 кун қолди

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси якунланишига 2 кун муддат қолди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот ...

Бишкекда сайловларга маъмурий ресурслар қўллашга қарши флешмоб бўлиб ўтди

17 сентябрь куни Бишкекдаги Ёшлар хиёбонида олий ўқув юртларидаги тазйиққа қарши ва ҚР президентининг эътиборини маъмурий ресурлар қўлланишига қаратиш мақсадида «Биз ...

Баҳриддин валиев тошкентнинг прокурори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Баҳодирович Валиев Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400