Ғофуржон Мирзаев ва Фарҳод Эрмановга ҳайфсан берилди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда давлат раҳбари давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар суръати қониқарсиз эканини таъкидлаган.

Жорий йилда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушиши прогноз қилинаётган маблағлар кўрсаткичи жуда камлиги, тармоқ ва ҳудудларда ҳануз 2 мингта самарасиз ишлатилаётган давлат мулки объектлари мавжудлиги кескин танқид қилинди.

«Вилоят ҳокимликлари балансида ҳам йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди.

Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқларини ишдан олиш, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун «Ўзагросервис» жамияти раиси Р.Ҳайитовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“достонбек мактабда ҳеч ким билан урушмаган”

13 октябр куни Москвада ўткир тиғ ёрдамида ўлдирилган Достонбек Адҳамов ҳаётда ўта ювош бўлган. Синфдоши Ҳалилжоннинг Би-би-сига айтишича, Достонбек мактабда ҳеч ким билан ...

«бирдамлик» халқ демократик партияси 15 ёшда!

Ўзбек халқида «Бўладиган бола 15 ёшда бошман дейди, бўлмайдиган бола эллик ёшда ёшман дейди», деган пурмаъно мақол бор. Бугун ўзининг 15 ёшини нишонлаётган «Бирдамлик» Халқ ...

Ўзбекистонда полиция тузиш пайти келдими?

Каттақўрғонда милиция ходими томонидан таҳқирланган аёл ҳодисаси ортидан Ўзбекистонда миллий полиция ташкил этиш зарурияти ҳақида гапирилмоқда. Маҳаллий матбуот хабарига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400