Ўзбекистонда 1390 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 21 январь куни 1390 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 212 289 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг

57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

41 нафари Андижон вилоятида,

59 нафари Бухоро вилоятида,

53 нафари Жиззах вилоятида,

26 нафари Қашқадарё вилоятида,

22 нафари Навоий вилоятида,

45 нафари Наманган вилоятида,

39 нафари Самарқанд вилоятида,

19 нафари Сирдарё вилоятида,

77 нафари Сурхондарё вилоятида,

142 нафари Фарғона вилоятида,

51 нафари Хоразм вилоятида,

183 нафари Тошкент вилоятида,

576 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Таъкидлаш керакки мамлакатда кетма-кет тўрт кундан буён касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткичлар қайд этилмоқда — 18 январь 1214 кишида, 19 январда 1307 кишида, 20 январь куни эса 1321 кишида COVID-19 тасдиқланган эди.

Шу кун давомида 437 киши: Андижон вилоятида 16 нафар, Бухоро вилоятида 60 нафар, Жиззах вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Сирдарё вилоятида 66 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Фарғона вилоятида 15 нафар, Тошкент вилоятида 77 нафар, Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 202 149 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди

Ўзбекистоннинг биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди. Бу ҳақда Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа маълум ...

“шифокор қўрқмасдан, “қўл ҳаққим фалон бўлади”, деб айтишадилар”

  "Мен Хоразм вилояти Урганч шаҳридан ёзмоқдаман. Тиббиёт соҳасида президентимиз шунча ислоҳот ва ўзгаришлар қилаяптилар, лекин билмадим, баъзи бир тиббиёт ходимлари ...

“подвалда чиқаётган бургалар ёш чақалоқларни таламоқда”

  ​ "Тошкент шаҳри Учтепа туман Санитар-эпидемиалогия бўлимидан шикоят қилмоқчиман. Учтепа туманининг 13-даҳасидаги 6-уйда бир жиддий муаммо бор. Подвалда чиқаётган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400