Россия қўшма машғулотлар учун Беларусга С-400 ракеталарини олиб келди

Россия чегарада қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун Беларусга иккита С-400 зенит-ракета комплексларини олиб келди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Москва, шунингдек, машғулотлар учун Су-35 русумли 12 дона қирувчи самолётлари ва “Панцирь” ракета тизими ҳам етказилганини айтди.

Аввалроқ Александр Лукашенко Беларуснинг ғарбий ва жанубий чегараларида – Польша ва Украина билан чегарадош ҳудудларида Россия ва Беларус қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, машғулотлардан мақсад Ғарб кучларига қарши туришга тайёрлигини синашдир.

Қўшма машғулотларни ўтказиш учун Россия Украинанинг чегарасига аскарларини жалб қилиб, мамлакатга бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар фонида ўтказилаётгани маълум бўлмоқда. Айни пайтда Россия-Украина чегарасида вазият кескинлашиб бормоқда.

21 январь куни Женевада АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги музокаралар якунланди. Томонлар келишувга эриша олишмади.

АҚШ, Британия, Канада, Франция ва Германия каби 30 га яқин аъзони ўз ичига олган НАТОга Украинанинг қўшиш масаласи ўтган йили ёзда кўриб чиқилган. Шундан сўнг Россия Украина чегарасига 100 мингга яқин аскарини жалб қилиб, бунга қарши чиққан. АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари Москвани “ҳужумга тайёрланаётганликда” айбламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега ҳаммаси аксинча?

Xусусий тeлeкaнaллaрдaн биридa Фaрзaндлaрини мaктaбгa олиб борaётгaн отa-онaлaрнинг интeрвюлaри бeрилди. Ҳaммaси яшaш жойидaн йироқроқ мaктaбгa бeришнинг пулли бўлгaнидaн ...

Олимжон ўсаров олий суд матбуот котиби лавозимидан кетди

16 август куни бўлиб ўтган Олий суд жамоасининг тўлиқ таркибдаги навбатдаги йиғилишида Олий суд матбуот хизмати раҳбари Олимжон Ўсаров лавозимини тарк этишини эълон қилган, ...

Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз арашни судга бермоқчи (видео)

Ўзбекистондаги Nigora Media Group​ раҳбари Нигора Соим таги эронлик хонанда, поп юлдуз Арашни судга бериш учун барча ҳужжатлар тайëрлигигини айтди. Нигора Соимга кўра¸ у ...