АҚШ Украинадаги фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди

Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари ва эҳтимолий ҳужумлари сабабли Қўшма Штатлар Украинадаги фуқароларини бу мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди.

Давлат департаменти Киевдаги АҚШнинг элчихонаси ходимларининг яқинлари Украинани зудлик билан тарк этиши кераклигини эълон қилди. Шунингдек элчихонада зарур бўлмаган ходимларни ҳам Украинадан чиқариш  ҳам кўриб чиқилмоқда.

“АҚШ ҳукумати ўз фуқароларини Украинадан эвакуация қилмайди, шунинг учун бу ердаги америкаликлар мамлакатни тарк этиш учун ўзларининг тижорий йўлларини топишларига тўғри келади. Бу шунчаки огоҳлантириш, биз Украинага қарши эмасмиз ва уни қўллаб-қувватламаймиз ҳам”, — дейилади баёнотда.

АҚШ Давлат департаменти Россия томонидан аннекция қилинган Қрим ва Россия назоратидаги Украинадаги вазият хавфли экани, Киевда такрорий намойишлар зўравонликка айланиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

АҚШ, Британия, Канада, Франция ва Германия каби 30 га яқин аъзони ўз ичига олган НАТОга Украинанинг қўшилиши ўтган ёзда кўриб чиқилган. Шундан кейин Россия Украина чегарасига100 мингга яқин аскарини олиб келган. Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари Москвани “ҳужумга тайёрланаётганликда” айбламоқда. Москва бу айбловларни рад этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Касим-жомарт токаев қозоғистон халқи олдида қасамёд қабул қилди

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев, Қозоғистон халқи олдида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда   "Казинформ"га таяниб ЎзА хабар қилмоқда. Маросим ...

Украинада ҳам ҳарбий машғулотлар ўтказилади

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников Россия билан Беларус қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказар экан, Украина армияси ҳам ҳарбий машғулотлар ўтказишини хабарлайди. Резников ...

Китоб туманидаги нонвойхона ёниб, 19 ёшли йигит вафот этди

2019 йилнинг 19 август куни соат 12:36 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400