Ўзбекистон ТуркПАга қўшилиши мумкин

 

 Ўзб. байроқ ва герб Ўзбекистон туркий тилда сўзлашувчи мамлакатларнинг парламент ассамблеяси (ТуркПА)га қўшилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ТуркПА бош котиби Жандос Асанов маълум қилди, дея хабар бермоқда UzDaily.

«Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатларнинг парламент ассамблеяси (ТуркПА) Ўзбекистон ва Туркманистон вакилларининг ташкилотга тез орада аъзо бўлишларига умид қилмоқда», – деди у.

«ТуркПА бошқа туркий мамлакатлар учун ҳам очиқ. Ўйлашимча, тез орада Ўзбекистон ва Туркманистон ТуркПА ва туркий ҳамкорликнинг бошқа тузилмаларига қўшилишади», – дея Жандос Асановнинг сўзларидан иқтибос келтираяпти «Интерфакс-Казахстан».

Хабарларга кўра, расмий Тошкент ва расмий Ашхобод ушбу ташкилотга қўшилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ҳозирги вақтда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ТуркПА аъзолари ҳисобланади.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шерзод кудбиев:автобусга солиб, супуришга олиб кетиш – бу ҳашар эмас, балки мажбурий меҳнатдир

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳашар ва мажбурий меҳнат ҳақида ўз фикрини айтиб берди. “Ҳашар халқимизнинг қадимий ...

Бизда нархлар баланд эмас ойликлар паст

Бизда контрактлар баланд эмас ойликлар паст. Олий таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, стипендиянинг барчага бир хил 400 минг сўм этиб белгиланганлиги Ўзбекистон ...

Ўзбекистон картошкани покистондан ҳарид қилмоқда

Картошка ҳарид қилиш бўйича Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида битимга расмий турда имзо қўйилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбалар маълум қилмоқда. ...