Арманистон президенти кутилмаганда истеъфога чиқди

Арманистон президенти Армен Саркисян тўсатдан истеъфога чиқишини маълум қилди. Давлат раҳбари инқироз даврида сиёсатга таъсир ўтказиш учун етарли ваколатга эга эмаслигини айтди.

“Миллат ва мамлакат учун бугунги оғир кунларда президент ички ва ташқи сиёсатдаги фундаментал жараёнларга таъсир кўрсатиш воситаларига эга эмас”, — деди Саркисян 23 январь куни ўзининг расмий сайтида.

Унинг таъкидлашича, истеъфога чиқиш ҳақидаги қарор ҳиссиётга эмас, мантиққа асосланган.

69 ёшли сиёсатчи бош вазир Никол Пашинянни қатор масалаларда, хусусан, Озарбайжон билан олти ҳафталик уруш пайтида танқид қилган.

Россия воситачилигидаги келишув билан якунланган можаро натижасида Ереван Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги бир қанча туманлардан айрилди.

Саркисян музокараларда иштирок этмагани ва армия қўмондонларининг ишдан бўшатилишидан норозилигини билдирган.

Арманистон Конституцияда кўрсатилганидек, парламент давлатидир. Президент девони маросимли аҳамиятга эга бўлиб, ваколатлари чекланган.

Саркисян аввал Британияда элчи, сўнгра бош вазир бўлган. Олий лавозимга 2018 йилнинг март ойида етти йилга сайланган. Ҳозирча унинг бу лавозимни ким эгаллаши номаълум.

Конституцияга кўра, муддатсиз сайловлар 25-35 кун ичида ўтказилиши керак.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдусалом азизов яккабоғга борди

Кеча 27 июль куни кечки пайт ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг “Эски Яккабоғ” ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот ...

Шофиркон тумани ҳокими қонун бузилишига йўл қўймоқда…ми?!

Бухоролик Улуғбек Камолов Шофиркон туман ҳокимлигини ноқонуний ҳатти-ҳаракат олиб борганликда айблади.  Бинонинг аввалги холати Суҳбатга кўра, Улуғбек Камоловга тегишли 402 ...

Қувада электр энергияси ва табиий газ ўчиб, ёниши оқибатида уйнинг том қисми ёниб кетди

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи А.Х.нинг уйида электр энергияси ва табиий газ ўчиб, қайта келиши оқибатида чақнаш содир бўлиб, ёнғин ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400