Блинкен Россияга огоҳлантириш сифатида санкция солишга қарши

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россияга огоҳлантириш сифатида  санксциялар қўллаш чақириқларини рад этди. Бундай ҳаракат Ғарб Москванинг Украинага қарши эҳтимолий тажовузининг олдини ололмаслигини англатади, дейди Блинкен. Давлат котиби бу ҳақда 23-январь куни CNN телеканалида маълум қилди.

Россия қўшинларининг ишғол қилинган Қрим ва Украина билан чегара ҳудудида жойлашиши  Россия ҳужуми ечимини топган деган хавотирни уйғотди. Москва қўшни давлатга бостириб кирса, Вашингтон ва унинг Европадаги иттифоқчилари  иқтисодий санкциялар жорий қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Россия расмийлари ҳарбий тажовуз қилиш режалари йўқлигини айтишмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ҳозирданоқ санкциялар киритиши кераклигини айтди. Унинг айтишича, Россия ҳужумидан кейин жорий қилинган санкциялар унинг давлатига ёрдам бермайди.

Блинкен юқоридаги интервьюсида “биргина рус аскари Украинага агрессив тарзда кирадиган бўлса”, АҚШ ва Европа тез ва кескин жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат қачон ер участкасини олиб қўйиши мумкин?

Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлар фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилинади: 👉 мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ...

Қирғизистон-ўзбекистон чегарасидаги ёпиқ бўлган бекобод-хонобод пунктини очиш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон парламентининг 3-февралдаги йиғилишида депутат Бақит Тўрўбаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ёпиқ назорат-ўтказиш пунктларини очишни таклиф қилди. У мана ...

Лотин алифбосига ўтиш нега кечиктирилмоқда?

Маълумки, қўшни Қозоғистонда жорий йилнинг 27 февралида лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосига ўтиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Қозоғистондаги бошқа катта-кичик ...