АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам бермоқда

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам бермоқда. НВ нашри Украинанинг Борисполь аэропортига ҳарбий ёрдамнинг иккинчи партияси етиб келганини маълум қилди. Киев 22 январь куни худди шундай ёрдамнинг биринчи партиясида 90 тонна қурол олганини маълум қилган эди.

“Украина Вашингтондан ҳарбий ёрдамнинг янги партиясини олди. Гап М-141 Bunker Defeat Munition ёки SMAW-D бир марталик қўл гранаталари ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари танкга қарши Javelin тизимларининг партияси топширилди ”, – дейилади мақолада. .

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзолари минтақадаги вазиятни кескинлаштирмоқда. Альянс Украинага қурол етказиб беришни кўпайтирди ва Ғарбдан кўплаб инструкторлар келмоқда. Бу Украина ҳукуматини «ҳарбий авантюраларга»  ундаши ва Россия хавфсизлигига бевосита таҳдид солиши мумкин.

Украина армиясининг ярми Донбассда тўпланиб, қуролли гуруҳлар тақиқланган техникалар билан ўқ узишмоқда. Бир кун аввал Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин Украина қуролли кучлари ўзаро тўқнашув чизиғи яқинида 120 мингга яқин аскарни тўплаганини маълум қилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«бирдамлик» давлатни парокандага айлантириш тарафдори эмас!

2018 йил 8 май куни мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг «Ислоҳотларимизнинг ...

Қирғизистон қозоғистонга 150 нафар аскарини юборади

Қирғизистон Қозоғистонга 150 нафар ҳарбий хизматчи, 8 зирҳли техника ва 11 та техника жўнатади, деди Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ...

Венесуэлладаги намойишларда 26 киши ҳалок бўлди, мадуро эса тахтни бўшатмаслигини айтди

Сўннги кунларда Венесуэллада юз бераётган намойишлардаги тўқнашувда камида 26 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ҳорижий ОАВлари. Фото: Reuters Бу орада Николас Мадуро ...