Пандемияда Германия иқтисодиёти 350 миллиард евро йўқотди

Сўнгги икки йилдаги пандемия Германия иқтисодиётига катта зарар етказди. Аниқроғи, тахминан 350 миллиард евро йўқотди. Кёльндаги Олмон Иқтисодиёт Институти (IW) бу ҳақда тадқиқот мақоласини чоп этди.

“Фақат кучли иқтисодий ўсиш шароитида пандемия келтириб чиқарган молиявий йўқотишларни босқичма-босқич бартараф этиш мумкин”, — дейилади мақолада.

Бу йил Германия ҳукумати ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми 3,6 фоизга ўсишини кутмоқда. 2021-йилда ЯИМ ўсиши 2,7 фоизни ташкил этган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2020-йилда ялпи ички маҳсулот ўсишидан яхшироқ.

19-январда  Статистика бошқармаси Германияда инфляция деярли 30 йил ичидаги энг юқори даражага етганини, товарлар ва хизматлар нархлари 2021-йил декабрида 2020-йилнинг январига нисбатан ўртача 5,3 фоизга ошганини маълум қилган. Бу 1992 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб қайд этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўқитувчилар қоғозга кўмилиб қолган. ишонмасангиз, мана исботи!”

"Мен Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Нафақат Самарқанд, балки бутун республикада мактаб ўқитувчилари қоғозга кўмилиб қолган. Айниқса, 2005 йилдан ...

Дунёнинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинди: ўзбекистон юқорилади

2018 йилнинг энг қудратли армиялари рейтинги (Military Strength Ranking) эълон қилинди. Ўзбекистон ушбу рейтингда ўтган йилга нисбатан тўққиз поғона юқорига кўтарилиб, ...

Агар россия ва украина урушса, кўплаб одамлар оч қолади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россия ва Украина ўртасидаги инқироз бу мамлакатлар дон экспорт қилаётган Африка ва Яқин Шарқда нон тақчиллигига олиб келиши мумкинлигидан ...